RU

Последние новости

09:24Ҳусановнинг ҳимоядаги шериги ҳамюртимизнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  4 08:52Суперлиганинг икки клуби бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 08:24Sofascore. Бир бўлим ҳаракат қилган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди  1 07:50Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради  14 07:34Ўртоқлик учаршуви. «Пахтакор» Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  0 02:54Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Валенсия"га 7та гол урди!  55 01:55АПЛ. Лисандро Мартинеснинг голи МЮга меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  13 01:48Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида "Ал Фотиҳ"ни мағлуб этди, Роналдудан гол  1 00:38Каземиро Туркияга йўл олиши мумкин  0 00:03А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни аяб ўтирмади  0 23:28Ўзбекистон U-16 ҳам Саудия Арабистонидан устун келди  4 23:17Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар  39 21:36"Барселона" ушбу қишда Неймарни ортга қайтариши мумкин эди  5 21:05АПЛ. "Тоттенхэм" ўз уйида кутилмаганда "Лестер"га мағлуб бўлди  10 20:58А Серия. "Рома" меҳмонда "Удинезе"ни мағлуб этди, Шомуродов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди  22

"Азиз Ғаниев барча ишни қилиб кўрди. Катанец учун эса креатив футболчилар иккинчи даражали" — Абдулазиз Искандаров таҳлили Новости

"Азиз Ғаниев барча ишни қилиб кўрди. Катанец учун эса креатив футболчилар иккинчи даражали" — Абдулазиз Искандаров таҳлили

Азиз Ғаниевнинг терма жамоа рўйхатидан жой олмагани кўпчилик мухлисларда катта эътирозларни келтириб чиқарди. Ўзимиз ҳам бу борада ажабландик.

Сречко Катанец жамоасида ижодкорлар иккинчи даражали

Келинг, дастлаб терма жамоа таркибида Қатарга олиб кетилган марказий ярим ҳимоячиларга назар ташлаймиз. Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандеров, Диёр Ҳолматов Қатарга борадиган рўйхатдан жой олди. Табиийки, Отабек Шукуров терма жамоада таянч позициясида ўйнайди. "Қора" ишни бажаради. Бунга гап сўз йўқ. Одил Ҳамробеков ҳам Шукуровнинг ёнидан жой олиши аниқ. Лекин услуб томонлама олиб қаралганда бу икки футболчи юқорида айтганимиздек асосан "қора" иш билан шуғулланади. Одил Ҳамробеков бу йил ўз даражасидан пастлаганини, ўйинида пасайиш бўлганини кўрдик. Шунга қарамай у Катанец жамоасида муҳим фигура бўлиб қолаверади. Биз креатив ўйин қиладиган, ностандарт қарорларга эга Искандеровга Катанец катта ўйинларда ишонч билдирмаяпти. Бу кўпроқ унинг фалсафаси ва услуби билан боғлиқ, деб ўйлайман. Яъни мураббий ўйинни ҳимоядан қуради ва бунда ярим ҳимоячиларнинг ҳимояланиш сифатлари асосий планга чиқади. Осиё Кубогида ҳам ижодкор футболчи Искандеровнинг хизматидан кўп ҳам фойдаланмаса керак. Катанец эса бундай типдаги ўйинчи ролида Ғаниев ўрнида Искандеровни олиб кетди. Азиз Ғаниев таянчда ҳам, ундан олдинроқда ҳам ўйнай олишини ҳисобга олсак, Шукуров билан ҳам рақобатлашиши мумкин эди. 

Сречко Катанец: "Мени чиройли финтлар, қойилмақом паслар унчалик қизиқтирмайди. Футболчиларни чақириш-чақирмаслигим улар ўйнаётган чемпионатга ҳам боғлиқ"

Азиз Ғаниев терма жамоага муносибми?

Азиз Ғаниев БАА Про лигаснинг 2022/23 мавсумидаги барча 26та ўйинда майдонга тушди ва майдонда жами 2026 дақиқа тўп тепди. 3та гол, 3та ассист қайд этди. Чемпионатнинг жорий мавсумида 11та ўйинда 1та гол, 3та ассист амалга оширишга улгурди. Сўнгги 3 мавсумда 60та ўйинда 5та гол 10та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Энг муҳими ўз клубида ўрнига эга ва мунтазам ўйин амалиётини олиб келяпти. 

Азиз Ғаниев "Шабаб Ал Аҳли" билан сўнгги 3 йилда қуйидаги совринларга эга чиқди:

БАА чемпионати ✅

БАА Президенти Кубоги ✅

БАА Лига Кубоги ✅

БАА Суперкубоги ✅

Азиз Ғаниев Катанец бошчилигида биринчи маротаба 2021 йил Малайзия билан ўйинда майдонга тушган. Шу пайтгача жами 7та ўйинда 338 дақиқа имконият берган. Терма жамоанинг октябрь ва ноябрь ойидаги йиғинларда ҳам таркибга жалб қилди. Аммо Катанец Ғаниевга катта ишонч билан қараётгани йўқ эди. Туркманистон билан ўйинда 1 дақиқа, Вьетнам билан 45 дақиқа, АҚШ билан 22 дақиқа имконият берди. Фақатгина март ойида Венесуэла билан кечган ўртоқлик ўйинидагина тўлиқ ҳаракат қилди. Айрим паллаларда зўр формада бўлиб турган пайтида ҳам таклиф қилингани йўқ. Якунда эса Осиё Кубогига ҳам олиб кетмади. 

Журналист ва мураббийнинг қарашлари ҳеч қачон бир жойдан чиқмаган. Бизга ёқаётган футболчи унга ёқмаслиги мумкин. У чақираётган футболчи бизнинг қарашимизда нотўғридек бўлиши мумкин. Журналистлар нега бош мураббийни танқид қилади, у кўрмаётган нарсаларни журналист кўради. Терма жамоада барча ўйнашга ҳақли бўлиши, барча учун эшик очиқ бўлиши керак. Ўзини кўрсатаётган футболчига ёпилиши керак эмас. Аммо Катанецнинг терма жамоаси клубга ўхшаб қолгандек. Аввалдан бир гап борки, ҳеч қачон инкор қилиб бўлмайди. Терма жамоада шу пайтнинг энг кучлилари, энг муносиблари ўйнаши керак. Азиз Ғаниев эса бунинг учун барча ишни қилиб кўрди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика