RU

Последние новости

00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  3 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  7 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  3 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  24 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0

Азиз Асимов 4 та, Вадим Агишев 6 та ўйинга четлаштирилди — Ҳакамлар қўмитаси Новости

Азиз Асимов 4 та, Вадим Агишев 6 та ўйинга четлаштирилди — Ҳакамлар қўмитаси

2023 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

"СУРХОН" – "АНДИЖОН" (Coca Cola Суперлигаси, 2-тур)

2023 йил 11 март куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 2-тури доирасидаги "Сурхон" – "Андижон" учрашуви биринчи ёрдамчи ҳакам Маҳмуд Турдиев, VAR ҳакам Азиз Асимов ва AVAR ҳаками Алишер Усмонов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан биринчи ёрдамчи ҳакам қониқарли, VAR ва AVAR ҳакамлари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Маҳмуд Турдиевга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Азиз Асимовга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида бош ҳакам сифатида 4 та, VAR ҳаками сифатида 8 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатгани учун);

Алишер Усмоновга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида ёрдамчи ҳакам сифатида 4 та, AVAR ҳаками сифатида 8 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатгани учун);


"ТУРОН" – "БУХОРО" (U-21, 1-тур)

2023 йил 6 март куни U-21 чемпионати 1-тури доирасидаги "Турон" – "Бухоро" учрашувининг бош ҳаками Акмал Раҳимов, иккинчи ёрдамчи ҳакам Азизбек Исаков ва захира ҳаками Шаҳбоз Ваҳобжонов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан бош ҳакам ва иккинчи ёрдамчи ҳакам қониқарли, захира ҳаками эса қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Акмал Раҳимовга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Азизбек Исаковга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Шаҳбоз Ваҳобжоновга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 3-бандига асосан 3 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин;


"ПАХТАКОР" – "НАВБАҲОР" (Coca Cola Суперлигаси, 3-тур)

2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 3-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашуви бош ҳаками Вадим Агишев, VAR ҳаками Фирдавс Норсафаров ва AVAR ҳаками Бахтиёрхўжа Шавкатов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан бош ҳакам, VAR ва AVAR ҳакамлари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилишган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Вадим Агишевга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 4-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида 6 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин;

Фирдавс Норсафаровга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун);

Бахтиёрхўжа Шавкатовга нисбатан нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун).

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика