RU

Последние новости

16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  12 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  0 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  4 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  1 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  16 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  1 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  2 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  8 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  10 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  1

Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин бугун ўз касб байрамларини нишонлаётган Республикамиздаги барча ички ишлар ходимларини жамоамиз номидан табриклайман. Футбол ўйинлари тинч ўтаётгани учун уларга алоҳида раҳмат айтиб қоламиз. Энди ўйинга келадиган бўлсак, жуда оғир учрашувни ўтказдик. Баҳсни яхши бошладик, ҳаммаси назоратимиз остида ўтди. Рақиб кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнади. Дарвозабонимизга ҳам раҳмат, икки-уч вазиятда муқаррар голдан қутқарди. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, бизнинг футболчилар ҳам бехавотир ўйнай бошлашди. Хотиржамликка берилдик. Таблога қарамасдан ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Кўп вазиятларга эга бўлдик. Агар эртароқ гол урганимизда балки осон бўлармиди. Шунга қарамай ғалаба қозонганимиздан хурсандман ва барча ишқибозларимизни табриклайман.

- "Навбаҳор" битта кам қолиши жамоангиз ғалабасига туртки бўлдими?

- Албатта, бу ҳам устунлик берди. Лекин вазият ҳар доим ҳар хил бўлади. Битта кам қолиб ютиб кетганларни ҳам кўрганмиз. Шу боис ўзимизни эркин қўйиб юборишимиз керак эмасди. "Навбаҳор"да индивидуал кучли футболчилар бор, уларнинг борлиги жамоа бир киши кам ўйнаётганини умуман билдирмади.

- Ишқибозларда Баҳром Ҳайдаров яхши ўйнаб турган футболчиларни алмаштиряпти деган тасаввур пайдо бўлган. Масалан, Аслиддин Тоштемиров, Шоҳруҳ Гадоев каби футболчилар яхши ҳаракат қилаётганди.

- Футболчилар яхши ўйнаб турган бўлиши мумкин, чунки мухлис асосан футболчи тўпга эгалик қилганида уни кўришни бошлайди. Футболчи тўпсиз ҳолатда нима қиляпти, бунга кўпчилик қарамайди. Биз мураббийлар эса ҳаммасини назорат қилиб боришга ҳаракат қиламиз. Ўрта чизиқни кучайтиришни мақсад қилдик, шу боис футболчиларни алмаштирдик. Мени хурсанд қилаётган томони жамоамизда рақобат борлиги ва ҳамма футболчилар бирдек ўйнашга ҳаракат қилмоқда.

- Бугун "Нефтчи" ютди, эртага "Насаф" ўйнайди. Сизнингча, ким чемпион бўлади?

- Ҳар ўйиндан кейин шу савол бериляпти. Кўппчилик "Нефтчи"нинг тақвимини кўриб осон деб ўйлаяпти. Менимча, унақа эмас. "Насаф"да ҳам тақвим осон эмас. Яққол фаворит йўқ деб ўйлайман, жамоаларнинг имконияти 50/50. Кураш охирги тургача давом этса керак.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика