"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади
27 окт 2025 22:50
Новости
"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади
"Ювентус"дагилар жамоа бош мураббийи лавозимига Лучано Спаллетти ёки Роберто Манчинини тайинлаш имконини кўриб чиқмоқда.
Бугун "бьянконери" Игор Тудорни ишдан бўшатди.
Журналист Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, "Ювентус" "Рома", "Зенит", "Интер", "Наполи" ва Италия терма жамоасининг собиқ мураббийи Спаллетти билан дастлабки музокараларни бошлади.
Шунингдек, клуб ҳануз Роберто Манчини номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. У аввал "Интер", "Манчестер Сити", "Зенит" ва Италия терма жамоасида ишлаган. Раффаэле Палладино варианти эса ҳозирча устувор ҳисобланмаяпти.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии