Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"
25 окт 2025 22:18
Новости
Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Мухлисларбоп ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Намангандан кўплаб ишқибозлар келгани ҳам бизни хурсанд қилди. Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик. Биринчи таймда футболчиимиз қизил карточка олгач бир киши кам бўлиб қолдик. Бу эса ўйинимизга таъсир ўтказди. Қандай ҳолатда бўлмайлик, ҳужумкор ўйин кўрсатишимиз керак эди, шу боис футболчилар ҳаракат қилишди. Кам бўлиб қолганимиз барибир ўйин охирларига келиб билинди ва хатолар туфайли иккита гол ўтказиб юбордик.
- Кейинги турда "Насаф"га қарши қизиқарли баҳс кутмоқда. "Навбаҳор"нинг "Насаф"дан очко олишга кучи етадими?
- Жамоа бошқарувига келганимдан бери футболчилар билан гаплашяпмиз. Ўйинчиларимизнинг нимага қодир эканлигини тинмай таъкидлаяпмиз. Насиб қилса қолган ўйинларда ҳам бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Чунки мухлисларни хурсанд қилмасак бўлмайди. Бугунги баҳсни ҳам таҳлил қилган ҳолда хато ва камчиликларни ўрганиб чиқамиз.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии
Қолганини билмадиму лекин Нефтчи Навбахор Пахтакор доимо кучли бўлсин.