RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Ақлбовар қилмас, ажойиб, фантастик "Рома" ва шармандали ҳакамлик Новости

Ақлбовар қилмас, ажойиб, фантастик "Рома" ва шармандали ҳакамлик

Теги :  Рома
Рим ва Ливерпуль газеталари кечаги учрашув ҳақида нималар дейди?

Рома навбатдаги камбэкка яқин турганди. "Бўрилар" ўз майдонида "Ливерпул"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Улар ишни қўшимча вақтга ўтказиш учун бир гол етмади. Бош ҳакам Дамир Скомина қаттиқ, қўпол ҳатолар қилди ва "Ливерпуль" дарвозасига пенальти қўймади. "Рома" спорт директори айтишига кўра, агарда видеотакрорлар тизими бўлганида финалда "Рома" ва "Бавария" ўйнаши керак эди.

Ушбу баҳс ҳақида Апеннин муҳбирлари шундай фикрда.

СЕБАСТЬЯНО ВЕРНАЦЦА, LA GAZZETTA DELLO SPORT

"Бу каби мағлубиятлар бўлмаслиги ҳам мумкин эди. "Энфилд"даги қўрқинчли тундан кейин "Рома" уйғонди. Ўша куни Салоҳ, Фирмино, Мане жамоани қандай ҳолатда эканлигини кўрсатди ва "Рома"нинг тақдирини белгилаб берди. Улар ва бошқа футболчилар кечаги баҳсдан кейин "Реал" билан қандай қилиб ўйнай олишлари мумкин. Бироқ бу футбол. Олдиндан ҳеч нима деб бўлмайди.

"Рома" кучлироқ эди, бироқ ҳар бир ўтказиб юборилган гол уларнинг миясига қаттиқ таъсир қилди. Тўп қўлга тегди ва Арнольдга эса қизил карточка бериш керак эди. Белгиланмаган 11 метрлик жарима зарбаси катта хато бўлди.

Ачинарлиси, "Ливерпул"нинг "оёқларига лой тегганди". "Рома"нинг иккинчи бўлимдаги ўйинини эса бемалол қўлланма қилиб чоп этса ҳам бўларди. Мураббийнинг тактикаси иш берди, бироқ ҳимоя "Барселона"даги каби ўйин намойиш қилиб бера олмади. Жеконинг голидан кейин "Рома" осмонга учаётганди, аммо Скомина уни ерга тушириб қўйди".

ЛУИЖИ ГАРЛАНДО, LA GAZZETTA DELLO SPORT

"Бир неча ойлардан кейин шундай ҳолатлар яна такрорланадиган бўлса, одам ажабланмай қўяди. "Рома" "Барселона"ни ортда қолдириб кетган каби камбэкни амалга оширишига оз қолганди. Айрим жиҳатлар бунга тўсқинлик қилди. "Жалоросси" ўйинни 3 гол уриш вазифаси билан бошлади, бироқ тезкорлик билан гол ўтказиб юборишди. Вазифа ўзгарди, энди 4 гол уриш керак. Улар буни бажаришди - бироқ яна бир гол етмади.

Барчаси мантиққа кўра бўлди. 2:2 ҳисобидан кейин омадга ишониш жуда қийин эди. Шундай ўйинлар орқали "Рома" ёрқин келажакка умид қилса бўлади. "Рома" "Ливерпул"га 6 гол киритди. Ёмон эмас. Агарда ҳар доим шундай ўйин кўрсатадиган бўлсак, барчаси яхши бўлади.

Барчасини таҳлил қилиш, уларнинг устида ишлаш ва ривожланиш керак: Италия футболи Киевдан узоқ эмасди".

АЛЕССАНДРО ВОКАЛЕЛЛИ, CORRIERE DELLO SPORT

"Яна бир адолатсизлик. Икки белгиланмаган пенальти, ақлбовар қилмас "Рома" барчаси қодир эди. Жамоа лигани тарк этди. "Рома" ҳакамнинг хатолари эвазига Киевда ўйнамайди. "Рома" "Энфилд"да қоидаларга кўра, тўғри голлар киритганди.

Финалда "Ливерпуль" ва "Реал" ўйнайди. Ди Франчески жамоаси турнирни бошни тик кўтарган ҳолда тарк этмоқда. Уларга қарсаклар чаламиз. Идеал ўйинни ҳакам бузиб қўйди.

"Рома"ни ёрқин келажак кутмоқда".

МАРКО БО, TUTTOSPORT

"Илтимос, видеоассистентлар тизимини ишга солинглар! Ўйин тақдирини ҳал қилаётган шунча хатоликлар етади. Скомина "Ливерпуль" дарвозаси томон икки яққол пенальтини бермади. "Рома"нинг ўйинини кўрган ҳолда жим ўтиришни истамаймиз.

"Ливерпул"га қарши ўйин - "Барселона" билан баҳснинг давоми ва камбэк яна бўлиши мумкин эди. Айрим ўйинлардаги хотиралар эса бизни тарк этмаяпти. 2:5дан кейин барча масала ҳал бўлганлигини айтганди. "Рома"нинг ҳимоясида муаммолар бор. Танаффусгача "бўрилар" икки гол ўтказиб юборишди. Скомина эса фаолиятидаги энг ёмон ўйин баҳсини ўтказди".

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика