RU

Последние новости

14:36Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши асосий таркиби маълум  0 13:51Слот: "Каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"  1 12:50U-17 Жаҳон чемпионати олдидан. Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келдик"  6 12:43Футзал бўйича Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония ва Австралия билан бир гуруҳда  5 12:11Про лигада 2-ўринни олган клуб: "Суперлигада жой йўқ, деб қўяверинглар"  9 10:50Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади  4 10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  37 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  7 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   36 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   11 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   6 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  15 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  180

АПЛ. Роналдунинг дубли ва де Хеанинг супер сейвлари "Манчестер Юнайтед"га "Арсенал" устидан иродали ғалаба келтирди Новости

АПЛ. Роналдунинг дубли ва де Хеанинг супер сейвлари "Манчестер Юнайтед"га "Арсенал" устидан иродали ғалаба келтирди

АПЛнинг 14-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Арсенал 3:2

3 декабрь, 01.15, "Олд Траффорд"

Голлар: Смит-Роу (14, 0:1), Фернандеш (45, 1:1), Роналду (51, 2:1), Эдегор (54, 2:2), Роналду (70-пен, 3:2).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Линделеф, Теллес, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 90), Мактомини, Санчо, Роналду (Марсьяль, 88), Рэшфорд (Лингард, 79).

Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Смит-Роу (Сака, 70), Эль-Ненни, Парти, Эдегор (Нкетиа, 79), Мартинелли, Обамеянг (Ляказетт, 79).

Огоҳлантириш: Мактомини (45+1).

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 44', Криштиану Роналду - 52', Криштиану Роналду - 70'

Премьер-лига . Тур 14

03/12/2021, 01:15

2
:
3
Завершен

Арсенал

Эмиль Смит Роу - 13', Мартин Эдегор - 54'

Стадион: Old Trafford, 73123 зрителей

Главный судья: Мартин Аткинсон

45'
90'
44'  Бруну Фернандеш
44'  Фред
45'  Скотт Мактоминей
52'  Криштиану Роналду
52'  Маркус Рэшфорд
70'  Криштиану Роналду
79'  Маркус Рэшфорд (Джесси Лингард)
88'  Криштиану Роналду (Антони Марсьяль)
90'  Бруну Фернандеш (Донни ван де Бек)
13'  Эмиль Смит Роу
13'  Мохамед Эль-Ненни
54'  Мартин Эдегор
54'  Габриэль Мартинелли
70'  Эмиль Смит Роу (Букайо Сака)
79'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Александр Ляказетт)
79'  Мартин Эдегор (Эдди Нкетиа)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" Роналдунинг дубли эвазига ғалабага эришди. Кэррик кичик фаолиятида ютқазмади)

90+3. Қанотдан узатилган тўпни Магуайр қайтариб юборди. Бугун кэп яхши ўйин ўтказди.

5 дақиқа қўшиб берилди.

87. ФРЕЕЕЕДДДДДД!!! Жамоасини 100 фоизлик голдан сақлаб қолди.

85. Лингардиньо ҳужумда пайдо бўлди ва тўпни марказга тепди. Рэмсдейл тўпни ушлаб олди.

83. Роналду Габриэлни йиқитиб, тўпни олиб қўйди. Ғалати вазият бўлди.

78. ЗАРБАААААААА!!! Обамеянг 3 метрдан гол ура олмади. Де Хеадан эса шунчаки супер-мупер реакция!

75. "Арсенал" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Обамеянгнинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

73. УХХХХХХ!! "Арсенал"да яна бир жарима зарбаси. Буниси ҳам хавфли нуқтадан.

70. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Роналдудан дубль!

68. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Фред пенальти ишлади!

67. УХХХХХХ!! Фред рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Бироқ Аткинсон пенальти йўқ деди. Такрорий лавҳада пенальти бордек кўринди.

65. ЗАРБАААААААА! Обамеянгнинг кучли зарбасини де Хеа муштлари билан қайтарди. Таварешнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

61. Эдегор қанотдаги Томаясу томон тўпни оширганди. Такехиро тўпга ета олмади.

57. Бўрон билан бошланган таймда томонлар бироз сукут сақлашмоқда.

54. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!! Эдегор ҳисобни тенглаштирди!!! Роналдунинг голи билан копи+паст бўлди ўзиям)

51. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! РОНАЛДУУУУУУ!!! "Арсенал"нинг фэйр-плейга мос келмайдиган голига МЮ икки марта жавоб бера олди.

50. Рэшфорднинг зарбасини Рэмсдейл қийинчилик билан ушлаб олди.

48. ЗАРБААААААА!!! Роналду рақибларини осонлик билан алдаб ўтиб, зарба берди!! Рэмсдейлдан ҳам супер сейв!

47. ЗАРБААААААА!!! Габриэлнинг боши билан йўллаган зарбасини де Хеа қайтарди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Сокин темпда ўтган илк бўлим якунланди.

45+3. Смит-Роунинг бурчакдан оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдондан чиқиб кетди.

45+1. Мактомини Партини "чопгани" учун огоҳлантирилди.

45. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! Фреднинг пасидан кейин Фернандеш ҳисобни тенглаштирди!

42. Партининг зарбаси Обамеянгга тегиб, майдонни тарк этди.

41. УХХХХ!! Фред ўз жарима майдончаси ёнида қоидани бузди. "Арсенал"да жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси!

37. Магуайр ҳужумга ўқдек отилиб чиқди ва зарба берди. Рэмсдейл тўпни осонлик билан ушлаб олди.

35. Фернандеш қанотдан ерлатиб тўпни марказга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

30. Магуайрнинг зарбаси ноаниқ кетди.

28. "Юнайтед" икки бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

23. УХХХХХХХ!! Далотнинг қанотдан оширган тўпини Парти қайтариб юборди.

19. Роналду рақибидан осонлик билан ўтиб кетди ва зарба йўллади. Кучсиз зарбани Рэмсдейл ушлаб олди.

17. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! СМИТ-РОУУУ!! Гарчи дарвозабон ўйиндан чиқиб қолган бўлса-да, гол инобатга олинди!
14. "Арсенал" гол урди. Фред де Хеанинг оёғини босиб олгани учун Давид ётиб қолди ва зарбага қадар Давид оёғини ушлаб ётганди. Катта эҳтимол гол инобатга олинмайди, гарчи Фред Давидни жароҳатлаган бўлса-да.

11. УХХХХХ!! "Арсенал" ҳимоячисининг хатосидан кейин Роналду қулай вазиятга чиқиб бориб, жуда ноаниқ зарба берди. Криштида вариантлар жуда кўп эди.

10. "Арсенал" ҳужумга ўтди. Обамеянгнинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

8. Далотнинг зарбасини Рэмсдейл ушлаб олди.

7. Ўйин темпи сокинлашди. Марказда ўйин бўлмоқда.

2. УХХХХХХХ!! Габриэлнинг боши билан йўллаган зарбасини Рэшфорд бурчакка чиқариб юборди. "Арсенал" 2 дақиқанинг ўзида учинчи марта бурчак зарбасига эга бўлди.

1. Илк дақиқаданоқ "Арсенал" ҳужумга ўтди. Обамеянгнинг зарбаси Магуайрга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари, эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Арсенал" меҳмон бўлмоқда.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика