RU

Последние новости

14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  2 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  3 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  5 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  8 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  44 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини якунланди Новости

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини якунланди

Теги :  Андижон
Янги мавсумга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида Тошкентда йиғин ташкил этган андижонликлар кеча пойтахт йиғинини якунлади.

Мухлисларга яхши маълумки, “бургутлар” у ерда ўқув-машғулотлар билан бирга бир қатор назорат учрашувларида ҳам майдонга тушди. Элдор Сакаев бошқарувидаги “Андижон”нинг навбатдаги босқич йиғини энди клуб қароргоҳида кечади. Режага кўра, жамоа аъзолари 18 февраль куни тушликдан сўнг Андижонда йиғилади ва машғулотлар Бўстон даҳасидаги, “Андижон” футбол клуби қошидаги “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”нинг майдонида ўтказилади.  

 Таркибдаги сўнгги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, кеча “Қизилқум”га қарши ўтказилган синов-назорат баҳсидан сўнг, мураббийлар Ҳусан Олимжонов билан хайрлашишга қарор қилди. “Машъал” жамоасидан таклиф этилган иқтидорли посбон эндиликда ўзига янги жамоа топиши мумкин. Шунингдек ҳимоячи Аваз Агалиев ҳам Фарғонанинг “Нефтчи” клубидан тушган таклифни қабул қилган кўринади.  

“Андижон” таркибига ҳужумчи Даврон Исоқов келиб қўшилганини қайд этиш лозим. Ўтган мавсум Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси таркибида тўпурарлик маҳоратини кўрсатган Исоқов катта эҳтимол билан жорий йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.  

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика