"Андижон" Виталий Мирний билан ишни тўлиқ якунлади. ФИФА бу бўйича ишни кун тартибидан олиб ташлади
27 янв 2021 15:27
Новости
"Андижон" Виталий Мирний билан ишни тўлиқ якунлади. ФИФА бу бўйича ишни кун тартибидан олиб ташлади
Радослав Алексич масаласи ҳали очиқ. Клуб мазкур футболчи билан ишлашни бошлаган. Катта эҳтимол билан уч кун ичида Андижон бу муаммони ҳам ҳал қилади. Шунингдек, клуб Ибе Микаэль Окоро билан қарздорликни 40 кун ичида бартараф этиш керак.
Эски Андижондан қолиб кетган яна бир мерос бор — Предраг Вуйович. ФИФА 25 февралда ишни кўриб чиқади. Клуб эса аллақачон футболчининг юристи билан алоқага чиққан ва музокара давом этяпти. Ўйлашимизча, Андижон 25 феврални кутиб ўтирмай, бу ишни ҳам ҳал қилмоқчи.
Қолгани ўзбекистонлик футболчи ва мураббийлар билан қарздорликлар масаласи. Бу борада Футболчилар уюшмаси иш олиб боради ва ҳар бир даъвогар учун алоҳида муддатлар келишилинади.
Андижон клубининг янги раҳбарияти охирги ярим йилда катта ишни амалга оширди. Улар клубни параллел ушлаб туриш билан бирга, эски Андижоннинг барча муаммоларини ҳам ҳал қилиш билан банд", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии