"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум
11 дек 08:10
Новости
"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум
Кеча Грузия кубогининг финалида "Иберия" ва "Дила Гори" (1:3) баҳси бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсни "Андижон" жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бевосита стадиондан кузатган. Мураббий ушбу баҳсда Иберия" жамоаси сардори Гизо Мамагеишвили ва "Дила Гори" етакчиси Александре Андроникашвилини кўриш учун борган.
Маълумот учун, Гизо Мамагеишвили жорий мавсум барча мусобақаларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 10 та голга ассистлик қилган. Трансфермакт нашри 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини 600 минг еврога баҳолаган.
Ҳимоячи Александре Андроникашвили эса 42 та баҳсда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 4 та ассист бор.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии