RU

Последние новости

22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  0 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  5 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  20 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  4 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  26 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  6 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  5

"Андижон" қишки танаффусда қандай ўзгарди: Хебайсиз, аммо янги ҳужумчилар билан Новости

"Андижон" қишки танаффусда қандай ўзгарди: Хебайсиз, аммо янги ҳужумчилар билан

"Бургутлар" ўтган мавсум Ўзбекистон чемпионатининг асосий кашфиётларидан бирига айланди.

Суперлигага қайтган клуб биринчи мавсумида еттинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, юқорироқ ўринни банд этиш имкониятига эга эди.

"Андижон" мавсум оралиғида қандай ўзгаргани ҳақида тўхталамиз. 

Таркиб ва трансферлар

Аввало Рубин Хебайнинг жамоадан кетганини қайд этиш керак. Албаниялик футболчи ўтган мавсум "Андижон"ни олдинга бошлади: "гол+пас" тизимида 15 очко тўплади, бу жамоанинг Суперлигадаги голларининг ярмидан кўпини ташкил этади ("Андижон" жами 27 та гол урганди). Хебайнинг иштироки юқори баҳоланди – ПФЛ уни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олди.



Қишда Хебай Саудия Арабистонининг иккинчи дивизионига йўл олди ва у ерда "Ал Оруба"га элитага чиқиш вазифасини бажаришда ёрдам беради. Рубиннинг янги жамоаси ҳозир учинчи ўринда ва Саудия Арабистони Про-лигаси йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди. Тез орада Хебайни Неймар, Роналду, Фабиньо, Канте, Бензема, Мане ва бошқа юлдузларга қарши ўйинларда кўришимиз мумкин.

Хабайдан ташқари Сардор Абдунабиев, Дилшод Комилов, Бобур Фарҳодов, Иброхим Ғанихонов ва Аббос Эргашбоев "Андижон"дан кетишди. Улардан фақат Абдунабиев ва Комилов асосий ўйинчилар бўлган, шу боис андижонликлар ўтган йилги асосий таркибни сақлаб қола олди дейишимиз мумкин.

Кучайишга келсак, жамоага қуйидагилар келиб қўшилишди:

Суннатилла Абдуллажонов ("Нефтчи");

Бектемир Абдуманнонов ("Металлург");

Шерзод Эсанов ("Олимпик", ижарадан қайтди);

Максим Сарраф (ЦСКА);

Демир Имери ("Атирау");

Абубакир Режаббоев ("Андижан-SGS");

Марлен Чобанов ("Турон");

Лука Згурский (ЦСКА);

Шаҳром Самиев ("Милсами");

Рустам Турдимуродов ("Пахтакор").



Албатта, Хебайнинг кетиши "Андижон"ни кучсизлантирди, аммо унинг ўрнига 3 нафар ҳужумчи олинди! Лука Згурский – ЦСКАнинг 18 ёшли тарбияланувчиси, Россия U-21 терма жамоаси футболчиси. Рустам Турдимуродов ўтган йили "Энергетик-БГУ" сафида тўп тепган, ҳуқуқи "Пахтакор"га тегишли ўйинчи. Шаҳром Самиев Молдованинг "Милсами" клубидан сотиб олинган, яқинда ўтказилган Осиё Кубогида Тожикистон терма жамоаси таркибида ўйнаган форвард Эҳтимол, уларнинг баъзилари ўтган йили Хебай каби тўпурарлик қилар.

Бектемир Абдуманнонов, Шерзод Эсанов ва Марлен Чобановни кузатиш ҳам қизиқ. Македониялик янги футболчи Демир Имери ҳозирча "сирли тулпор" бўлиб қолмоқда, худди шу нарсани суриялик 18 ёшли дарвозабон Максим Сарраф ҳақида ҳам таъкидлаш мумкин.


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари натижалари

"Андижон" жамоасининг илк йиғини қўшни Тожикистонда бўлиб ўтди. Шундан сўнг жамоа Туркияга йўл олди. "Андижон" қишки йиғиннинг якуний босқичини Ўзбекистонда ўтказди.



Қуйида ўртоқлик ўйинларининг тўлиқ рўйхати ва улардаги натижалар келтирилган:

15 январь| "Хўжанд" (Тожикистон) – "Андижон" 1:8

Голлар: Эркинов (хет-трик), Ильдар Маматказин, Бердиев, Бекмуратов, Абдуғаниев, Арвеладзе.

27 январь | "Андижон" – Корея Республикаси олимпия термаси 0:0 

1 февраль |"Андижон" – ЦСКА (Россия) 0:2

4 февраль |"Андижон" – "Селимбар" (Руминия) 0:0

4 февраль |"Андижон" – "Сабуртало" (Грузия) 1:2

Гол: Бекмуратов.

9 февраль |"Андижон" – "Белуша" (Словакия) 1:1

Гол: Арвеладзе.

12 февраль |"Андижон" – "Корвинул" (Руминия) 0:5

12 февраль |"Андижон" – "Канвон" (Корея Республикаси) 1:1

Гол: Ислом Маматказин.

21 февраль | "Андижон" – "Арал" 1:2 

Гол: Абдуллажонов.

26 февраль | "Андижон" – "Динамо" 0:0

"Андижон" қишки йиғинда жами 10 та учрашув ўтказди. Жамоа фақат бир марта ғалаба қозонди, беш марта дуранг ўйнади, яна тўрт марта рақибларга имкониятни бой берди.

Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

Ушбу қишки танаффусда "Андижон" раҳбарияти ва мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.


Бошқа маълумотлар

"Андижон"нинг 2024 йилги мавсумдаги янги техник ҳомийси Даниянинг "Hummel" компанияси бўлади. 27 февраль, сешанба оқшомида (ушбу мақола ёзилган кун) клуб ҳали янги мавсум учун либос ва экипировкаларига эга бўлмади – улар Европанинг қайсидир нуқтасида божхонада қолиб кетган, шекилли.



"Андижон"нинг тахминий таркиби

Катта эҳтимол билан "Андижон" тахминан қуйидаги таркибда майдонга тушади:

Литовка, Ғуломов, Ильдар Маматказин, Чобанов, Азимов, Тоиров, Арвеладзе, Абдуманнонов, Абдуғаниев, Эсанов, Самиев (4-2-3-1).


Николай Егоричев

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика