RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  97 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Андижон" бош мураббийи "Пахтакор"га қарши ўйин учун режани айтиб берди Новости

"Андижон" бош мураббийи "Пахтакор"га қарши ўйин учун режани айтиб берди

"Пахтакор" - "Андижон" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар тарафлама мағлубиятга учрадик. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамаётган эдик. Лекин иккита гол ўтказиб юборганимиздан кейин режаларимиз бузилиб кетди. Ҳавода тўп учун курашларда мағлуб бўлдик. Уч нафар буйдор ҳимоячиларимиз билан ҳам ҳавода устунлик қилолмадик. Рақиб майдонни ҳар бир қисмида устунлик қилди.

- "Андижон" жамоасида ишлаш қийинчилик туғдирмаяптими? Ҳар ҳолда "Машъал" қизиқарлироқ эди.

- Афсуски ҳозирча ғалабалар кам. Қийинчилик ҳамма жойда бор. Муаммо ҳар бир клубда бўлади. Шу боис сабр қиламан, ишлашда давом этамиз, камчиликларни бартараф қиламиз ва натижа албатта бўлади.

- Бугунги ўйин учун режа қандай эди?
- Жамоа таркибидаги бор футболчилар билан ўйнаймиз. Ҳужумни кучайтиришни истагандик, аммо уй қуришдан олдин пойдевор қўйилади. Шу боис дастлаб ҳимояни кучайтирдик. Ҳимоядан тез ҳужумга ўтиш устида кўп ишладик. "Навбаҳор" билан ўйиндан бошқа баҳсларда буни уддалаб келаётгандик. "Пахтакор" билан ўйинга режамиз майдон марказида кўпроқ футболчига бўлиш, қанотларни рақибга бериш эди. Бўйдор уч ҳимоячи билан ўйнадик, шунинг эвазига ҳаводаги устунликка эришмоқчи эдик. Афсуски қанотлардан узатилган тўпларни ҳимоячиларимиз деярли қайтара олишмади, ҳаводаги курашларни мезбонлар ютаверишди. Иккинчи таймда яна 4 ҳимоячи тактикасига ўтдик, аммо рақиб бўш зоналардан унумли фойдаланди. Натижа адолатли.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика