RU

Последние новости

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Ана холос! Суперлига учун курашаётган "Нурафшон" 1-лигага тушиб кетиши мумкин Новости

Ана холос! Суперлига учун курашаётган "Нурафшон" 1-лигага тушиб кетиши мумкин

Теги :  "Нурафшон"
Эртага 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилади.

Мазкур мусобақада 20 та жамоа иштирок этиши керак. Бироқ, ташкилотчиларнинг режаларида ўзгариш юзага келадиган кўринади. 

Бухоронинг "Нурафшон" клуби бугун ЎзПФЛга хат юбориб, U-16 жамоаси мазкур мусобақада иштирок этмаслигини билдирган. Championat.asia'га маълум бўлишича, бухороликлар бунга мавжуд молиявий муаммоларни рўкач қилиб кўрсатмоқда.

Бир қарашда ўзбек футболидаги одатий ва оддий муаммодек кўриняпти. Лекин, бу қарор Бухоро вилояти бош жамоасининг тақдирига жиддий таъсир қилиши мумкин.

"Нурафшон" айни пайтда Суперлига плей-офф босқичига йўлланма олиш учун "Олимпик" билан курашяпти. Гап шундаки, бухороликлар бу йўлда муваффақият қозонса ҳам, U-16 жамоаси республика биринчилигида қатнашмаган тақдирда Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. 

Чунки "Нурафшон" бу орқали "Клубларни лицензиялаш регламенти"нинг "А" тоифадаги мезонини бузиб қўяди.

13-боб

"Ёшлар жамоалари" мезонининг "d" банди:

"10 ёшдан кичик тоифадаги жамоадан ташқари қолган барча ёшлар жамоалари ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган миллий миқёсдаги расмий мусобақаларда иштирок этиши шарт".

Маълумот учун, ушбу мезон мажбурий градатация этиб белгиланган. Бу талабни бажармаган клубларга ЎзПФЛ ёки ОФКнинг клублар миқёсидаги мусобақаларига қатнашиш учун Лицензия берилмайди. Бундай ҳолатда "Нурафшон" Суперлигада иштирок этолмаслиги аниқ ёки Биринчи лигага тушириб юборилиши мумкин.

Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛнинг Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими билан боғландик. 

"Келаси йилда лицензия оладиган клубларимиз сони кескин кўпаяди. Улар орасида "Нурафшон" ҳам асосий даъвогарлардан бири. Чунки клуб ўз олдидаги талабларни бирин-кетин бажариб келмоқда. Бироқ, эртага старт оладиган турнирда иштирок таъминланмаса, бу масала қийинлашиб кетади. Ҳаттоки, унга нисбатан санксия қўлланиб, Биринчи лигага тушириб юборилиш эҳтимоли ҳам бор", деди ташкилот масъули.

Таъкидлаш лозимки, "Нурафшон"даги молиявий муаммолар масаласи кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Сентябрь ойида жамоанинг баъзи ходимлари иш ташлаш даражасига етиб борган эди. Аввалроқ сайтимизга интервью берган Усмон Тошев эса жамоа тизимида барча нарса изидан чиқиб кетгани, клубдан фақат ном қолгани ҳақида гапирганди.

Умид қиламизки, "Нурафшон" раҳбарияти 11 ноябрга қадар бу муаммони ҳал қилади ва барчаси клуб учун яхшилик билан тугайди. Акс ҳолда, Суперлига учун ҳаракат қилгани фойдасиз.

Мақола: Самарқанддаги чемпионат "қоғозда" ўтказилдими? 

Автор :
Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика