RU

Последние новости

02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  196 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  1 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  2 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:09ЕЧЛ. ПСЖ — "Челси" ва "Буду Глимт" — "Спортинг" ўйинлари учун таркиблар маълум  10 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  43 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

"Бухоро" "карвонсарой"ми? Новости

"Бухоро" "карвонсарой"ми?

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали "Бухоро" клубига тўхталди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг 2 клубига ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилган. "Насаф"нинг муаммоларига бир неча кун олдин тўхталгандик. Энди эса Бухоро вилоятининг бош жамоаси ҳақида...

Бу жамоага нисбатан айни пайтда фақат битта сифатни ишлатиш мумкин — қўнимсизлик. Хўш, нега?

Диққат қилинг, "Бухоро" клубида ишлаган директорлар рўйхати:

1. Алишер Рустамовнинг ўрнини Жамол Алимов эгаллади (2021 йил январь);

2. Жамол Алимовнинг ўрнини Усмон Тошев эгаллади (2021 йил 10 май);

3. Усмон Тошевнинг ўрнини Фарруҳ Хамраев эгаллади (2021 йил 9 июль);

4. Фарруҳ Хамраевнинг ўрнини Ўткир Қодиров эгаллади (2021 йил ноябрь ойида).

Бу ўзгаришларнинг барчаси 365  кун ичида бўлди ва ҳар гал янги раҳбар ишни эскисининг қарорларини бекор қилиш билан бошлади. Мисол учун, Усмон Қудратович келиб нафақат жамоа ходимларини, унинг номини ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилди ("Нурафшон"га). Кейинги раҳбар эса ишни клубнинг олдинги номига қайтиш билан бошлади. Тизимдаги беқарорлик, албатта, жамоанинг натижаларига ҳам салбий таъсир қилади. Аммо фойдали ўзгаришлар, масалан, 2019 йилнинг декабридан бери ўйин ўтказилмаган асосий стадионга қайтишни ҳеч ким эплолмади.

2021 йилда "Бухоро" (ёки "Нурафшон") клубида ишлаган мураббийлар рўйхати: Жамшид Саидов (18 мартда шартнома бекор қилинди), Даврон Файзиев, Анвар Бердиев, Мирислом Ҳасанов, Усмон Тошев, Ҳаким Фузайлов (18 декабрдан). 

❗️12 ойда 6 мураббий. Шу ўринда савол туғилади: "Бухоро" — профессонал футбол клубими ёки барчага очиқ карвонсаройми?

"Бухоро"нинг минглаб мухлислари бор. Жамоанинг муваффақиятсизликлари кадрларнинг тинимсиз алмашинуви билан боғлиқ. Бу беқарорликнинг сабабини кимдир ишқибозларга тушунтириб бера оладими?

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика