RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Алишер Азизов: “Олий лигада қолишимиз учун кўпроқ ғалаба қозонишимиз керак” Новости

Алишер Азизов: “Олий лигада қолишимиз учун кўпроқ ғалаба қозонишимиз керак”

Тошкентнинг “Обод” жамоаси куни кеча “Қўқон-1912” жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва (2:1) ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Обод” клуби футболчиси Алишер Азизов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Машғулотларни икки маҳалдан ўтказяпмиз. Эрталаб жисмоний машқлар бўлса кечги пайт тўплар билан ишлаяпмиз. Икки кунда бир ўртоқлик ўйинини ўтказдик. Тайёргарлик аъло даражада. Машғулотларда кўпроқ жарима зарбаларини қандай амалга оширишни такомиллаштиряпмиз. Олий лагада қолишимиз учун кўпроқ гол уришимиз ва ғалаба қозонишимиз керак. Машғулотларда шуни устида ишлаяпмиз.


“Қўқон-1912” жамоаси билан ажойиб ўйин ўтказдик. Учрашув жуда ҳам қийин бўлди. Ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ўзимизга келиб олдик ва ғалаба қозондик. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам яхшигини ўзига келиб олган. “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйин “Бунёдкор”га қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди деса ҳам бўлади. Қўқон клубига қарши баҳс жамоадошларимнинг ўйинини шакллантиришга ёрдам берди.

Янги келган футболчилар биз билан анча чиқишиб кетишди. Айримлари билан бир жамоада тўп тепганмиз. У томондан муаммолар йўқ. Жисмоний тайёргарлигимиз ҳам анча яхши, ҳозир мавсумнинг ҳам энг зўр пайти. Жамоамиз деярли тайёр. Ҳозир ҳар бир чизиқда иккита дан футболчилар бор. Бу жамоамизнинг ўсишига ёрдам беради. Мен жароҳатларимда фориғ бўлдим, энди бемалол асосий таркиб учун кураша оламан.

Фақат ўз ўйинимни кўрсатишим керак. Чемпионатимизнинг 21-турида “Бунёдкор”га қарши асосий таркибда майдонга тушишим мумкин. Лекин, барибир бу масалада мураббийлар сўнгги қарорни қабул қилишади”, - дейди “Обод” клуби футболчиси Алишер Азизов.  

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика