RU

Последние новости

01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  0 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  1 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0

Али Ал Ҳабси: “Иккала ўйин ҳам қизиқ кечишига шубҳа қилмайман” Новости

Али Ал Ҳабси: “Иккала ўйин ҳам қизиқ кечишига шубҳа қилмайман”

Бугун ва индинга Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши иккита учрашувда майдонга тушади.
Ўртоқлик мақомига эга мазкур баҳсларга бўлган эътибор юқори. Маълумки, дастлабки беллашув Олмалиқдаги янги стадионда ўтказилади. Уммон термаси ўзининг энг яхши таркиби билан Тошкентга келган.

Жамоа сафидаги юлдуз ўйинчи сифатида аввало дарвозабон Али Ал Ҳабсини кўрсатса бўлади. Бу дарвозабон мана тўққиз йилдирки Англияда фаолият олиб бормоқда. Аввалига “Болтон” шарафини ҳимоя қилган Ал Ҳабси эндиликда “Уиган” дарвозасини қўриқлаяпти. Кеча ишдан қайтар маҳал ҳамкасбим Нарзулла Сайдуллаев билан Уммон термаси жойлашган “Миран” меҳмонхонасига бориб, Али Ал Ҳабсидан интервью олдик.

-   Али, Ўзбекистон терма жамоаси билан бўладиган ўйинлар олдидан қандай фикрдасиз?

-   Менимча, ҳар иккала баҳс ҳам жуда қизиқ кечади. Ўзбекистон термаси Осиёда ўз ўрнига эга жамоалардан бири ҳисобланади. Футболчилар жисмоний жиҳатдан анча тетик экан. Биз рақибни ўрганиш жараёнида жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичидаги баъзи ўйинларни кўрдик. Айтишим мумкин, терма жамоангиз илиқ таассурот қолдирди.

-   Шахсан сиз бу ўйинлардан нимани кутяпсиз?
-   Аввало ҳар иккала жамоа иштирокидаги чиройли футболни. Жаҳон чемпионатига биз ҳам, Ўзбекистон ҳам чиқа олмади. Шу боис то йил охиригача фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушамиз. Бу каби ўйинлар бизга Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш вазифасини ўтайди.

-   Дарвоқе, бизнинг жамоадан кимларни танийсиз?
-   Тўғрисини айтсам, ҳеч қайси футболчини номма-ном билмайман. Лекин бош мураббий Миржалол Қосимовни ҳаммамиз таниймиз. У ўз вақтида кучли ўйинчи бўлган, айниқса чап оёғида берадиган зарбалари кучли чиқарди.

-   Осиё чемпионатида Уммон жой олган гуруҳ оддий эмас.
-   Ҳа, биз мезбон Австралия ва Осиёнинг энг кучли термаларидан бири Жанубий Кореяга қарши тўп тепамиз. Агар гуруҳдан чиқа олсак, яхши бўларди.

-   Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатида Осиёдан тўртта жамоа иштирок этади: Эрон, Австралия, Ж.Корея ва Япония. Сизнингча, гуруҳдан чиқиш учун кимларнинг имконияти юқори?

-   Қайси жамоа қайси гуруҳдан жой олганини билмайман. Лекин менимча, Япония гуруҳдан чиқа олса керак.

-   “Уиган”даги ишлар қандай кетяпти?
-   Ҳозирча ҳаммаси жойида. Жароҳат сабаб 9 ой футбол ўйнай олмагандим. Ҳозир эса ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. “Уиган” билан бу йил чемпионшипда иштирок этдим ва плей-офф ўйинларида омадсиз қатнашиб, премьер-лигага чиқа олмадик. Ҳозирча клуб билан бир йиллик шартномам бор ва бу муддат тугагунча жамоада қолмоқчиман. Умуман олганда, 12 йилдан бери Европадаман ва бошқа муҳитга аллақачон кўникиб кетганман. Бир йилда нари борса уч ҳафтага уйга келиб кетаман.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика