RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда" Новости

Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта, оғир ва босимларга бой ўйин бўлди. Иккита гол уриб ҳам ғалаба қозона олмаганимиз аламли. Биринчи бўлимни юқори кайфиятда тугатгандик. Эътиборни йўқотдик, хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Рақиб қарши ҳужумларда яхши ўйнади ва бизни жазолади. Нима ҳам дердим, бу футбол, ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Жамоа биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этди. Лекин иккинчи бўлимда негадир хатолар кўзга ташланди. Нима учун кўп хато қиладиган футболчилар алмаштирилмайди?

- Захиралардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Кўрдингиз, захирадан футболчиларни майдонга тушириб ўйинни кучайтирмоқчи эдик, лекин барибир голлар ўтказиб юбордик. Бу менинг қарорим, айрим футболчиларда жароҳат бор. Маматказиннинг укасида ҳам жароҳат бор, бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланаяпти. Ҳозир ким таркибга керак ёки керак эмаслигини таҳлил қила олмаймиз. Бунинг ҳам вақти келади.

- Леван Арвеладзе яхши ўйнаётганди, лекин алмаштирилди. Бунинг сабаби нима?

- У мавсум давомида кўп ўйин ўтказаяпти. Арвеладзе бизга керак. Кўрган бўлсангиз унда ҳам чарчоқ туфайли хатолар кузатила бошлади. 

- Дарвозабон Элдор Адҳамовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Ким тайёр бўлса, шуни майдонга туширамиз. Бугун асабий ўйин бўлгани рост. Мухлислардан эътироз? Айтиб ўтдим, асабий ўйин бўлди. Бундай учрашувларда исталган кишида эмоциялар юзага чиқади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика