RU

Последние новости

15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  1 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  2 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  0 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  7 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  16 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  11 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  8 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   32 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  19 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  3 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1

Александр Ежов: "Бир очко қўлга киритдикми ёки йўқотдик? Буни мавсум охирида билиб оламиз" Новости

Александр Ежов: "Бир очко қўлга киритдикми ёки йўқотдик? Буни мавсум охирида билиб оламиз"

Про лиганинг тўққизинчи туридан ўрин оган "Янгиер" - "Хоразм" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳамма гувоҳ бўлди, учрашув қизиқарли руҳда ўтди. Иккинчи бўлимга келиб ҳужумга ўтдик, вазиятлар юзага келтирдик. Гол уришимиз мумкин эди. Учинчи ўйиндирки ҳужумда ишларимиз юришаётгани йўқ. Боз устига таркибда ротатциялар қилишга мажбур бўляпмиз. Про лига даражаси ўсаётгани учун ҳеч бир баҳс осон ўтаётгани йўқ. Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш барибир бошақача завқ беради. Бунинг учун "Янгиер" жамоаси мухлисларига раҳмат айтаман. Ажойиб муҳит ҳосил қилишди. Ўйин ҳаммага ёқди, деб ўйлайман.

Бир очко яхшими ёки ёмонмми мавсум якунида билиб оламиз. Ҳозир очколарни ҳисоблаб бўлмайди. 

Ҳа, қизил карточкалар олиш бўйича биринчи ўриндамиз. Лекин бу жамоада тартиб йўқ, дегани эмас. Футболчиларнинг аксарияти Суперлига даражасида. Масалан Рўзимбой Аҳмедовда иштиёқ ва хоҳиш юқори. Ҳиссиёт гоҳида кўп нарсадан устун келиб қолади. Бу борада ишлаймиз. Жамоада тартиб ва интизом кучли. Айтганимдек йигитларда олдинга интилиш учун хоҳиш катта. 

Бундай қийин ўйинлардан сўнг футболчиларга дам берамиз. Суъний майдонда ўйнаяпмиз. Сарвар Жуманиёзов жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланганди. Яна жароҳат олди. Балки кўпроқ дам олиш имкониятини берармиз",- дейди Александр Ежов.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика