RU

Последние новости

22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  1 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  6 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  6 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   19 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  360 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  5 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11

"Ал Қувайт" ёки "Ал Шорта". "Локомотив"га қайси жамоа рақиб бўлади? Новости

"Ал Қувайт" ёки "Ал Шорта". "Локомотив"га қайси жамоа рақиб бўлади?

Бугун ОФК чемпионлар лигаси плей-офф биринчи босқчи ўйинлари бўлиб ўтади.
Қувайтдаги "Ал Қувайт" - "Ал Шорта" учрашуви (ўйин 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади) ўзбекистонлик футбол мухлислари томонидан қизиқиш билан кузатиб борилиши шубҳасиз. Сабаби ушбу ўйин ғолиби 8 февраль куни Тошкентда "Локомотив" билан беллашади.

"Темирйўлчилар"га қайси рақиб тўқнаш келади? Бу борада ўз уйида ўйнайдиган "Ал Қувайт"нинг имконияти бироз баландроқ.

Ўтган йил сўнгги 5 йилда тўрт бор ОФК кубоги финалига чиқиб уч бор унда ғолиб чиққан "Ал Қувайт" 2011 йилги финалда Қаршида "Насаф"га мағлуб бўлиб кетгани кўпчиликни ёдида бўлса керак.

1960 йилда ташкил топган клуб ўтган мавсумда Қувайт чемпиони бўлган, ундан олдинги икки йилда чемпионатни иккинчи ўринда тугатган. Умумий қилиб олганда "Ал Қувайт" ҳисобида 11та чемпионлик, 9та Қувайт Амири кубоги, 5та Қувайт Шаҳзодаси кубоги, 3та Қувайт Федерацияси кубоги ва 1та Қувайт суперкубоги мавжуд.  

Руминиялик мураббий Марин Ион бошқараётган жамоа Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида уч марта (2005, 2007 ва 2008 йиллар) иштирок этган. Учала ҳолатда ҳам жамоа кейинги босқичга чиқа олмаган.

"Ал Қувайт"даги легионерлар: Иссам Жемаа ва Шоди Ҳаммами (иккиси Тунис), Ҳуссаин Али Баба (Баҳрайн), Жавод Некунам (Эрон), Рожериньо (Бразилия).


Ироқда икки марта чемпион бўлган "Ал Шорта" ўтган мавсум 15 йиллик танаффусдан сўнг яна мамлакатда тенгсиз бўлди ва учинчи бор чемпионликка эришди. Клуб 1982 йилда Араб чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.  

Боғдод жамоаси 1932 йилда ташкил топган, ўз ўйинларини "Ал Шорта" стадионида ўтказиб келади. Клуб хўжайини ироқлик Аяд Бинян ҳисобланади.   

Бразилиялик Лоривал Сантос мураббийлик қилаётган "Шорта" Осиё чемпионлар лигасида икки бор (2004 ва 2005 йил) иштирок этган. Худди "Ал Қувайт" сингари гуруҳ босқичи бу жамоа учун ҳам сўнгги бекат бўлиб қолган.

"Ал Шорта"даги легионерлар: Пол Кулибали (Буркина Фасо), Инносент Авоа (Камерун), Кристиано (Бразилия), Ҳамда Ал Масри (Сурия).

Имкониятлар: "Ал Қувайт" фойдасига 70:30.

Сизнингча қайси клуб "Локомотив"га рақиблик қилади? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг.


Нарзулла Сайдуллаев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика