"Ал Иттиҳод" "Атлетико" ҳужумчисини сафига қўшиб олмоқчи
12 янв 2024 18:20
Новости
"Ал Иттиҳод" "Атлетико" ҳужумчисини сафига қўшиб олмоқчи
Анхель Корреанинг трансферига шахсан Марсело Гальярдо қизиқмоқда.
Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоаси Испаниянинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Анхель Корреани сафига қўшиб олиш истагида, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Маълум бўлишича, 28 ёшли Корреанинг трансферига "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Марсело Гальярдонинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Яқин вақт ичида саудияликлар "матрасчилар" билан музокараларни бошлайди, унинг натижаси клуб ва футболчига келиб тушган молиявий таклифга боғлиқ бўлади.
Анхель Корреа жорий мавсум "Атлетико" таркибида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии