RU

Последние новости

18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  15 18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  7 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  2 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  2 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19

"Ал Гарафа" - "Пахтакор": Аввалги учта ўйинни ёдга оламиз Новости

"Ал Гарафа" - "Пахтакор": Аввалги учта ўйинни ёдга оламиз

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган саккизта учрашув бўлиб ўтади. "Пахтакор" гуруҳ босқичига йўл олиш учун Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади.

Бу ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим. Учрашув бир ўйиндан иборат ва ғалаба қозонган жамоа ОЧЛ гуруҳ ўйинларида иштирок этиш имконига эга бўлади. Қуйида аввалги учта учрашувни ёдга олиб ўтамиз.

2008 йил. Гуруҳ босқичи. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 2:2

2008 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида иккала жамоа бир гуруҳдан жой олишганди. Ўшанда "Пахтакор" кетма-кет олтинчи марта гуруҳ босқичига йўл олган. Жамоаларнинг биринчи ўйини Доха шаҳрида кечади ва 2:2 ҳисобида тугайди. Биринчи таймда ҳисоб очилмайди. Кейинчалик танаффусдан кейин ироқлик Юнис Маҳмуд 57-дақиқада ҳисобни очади. Орадан кўп ўтмай Клемерсон ҳисобни 2:0га етказади. Лекин "Пахтакор" қийин вазиятдан чиқиб кета олганди. Асрор Алиқулов билан Фарҳод Тожиев томонидан киритилган иккита гол дуранг натижани тақдим этади.

2008 йил. Гуруҳ босқичи. "Пахтакор" - "Ал Гарафа" 2:0

Гуруҳдаги охирги ўйинни шу жамоага қарши ўтказган "Пахтакор" 2:0 ҳисобида зафар қучганди. "Ал Гарафа" бунгача бешта ўйинда атиги икки очко жамғаргани учунми Тошкентга легионерлари билан келмайди. Натижада ўйин тўлиқ майдон эгалари устунлигида кечиб, Зайниддин Тожиев билан Одил Аҳмедовнинг голлари "Пахтакор"га навбатдаги уч очкони тақдим этади.

2010 йил. 1/8 финал. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0

Кетма-кет уч марта гуруҳда қолиб кетган "Ал Гарафа" 2010 йилги мавсумда гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлади ва мусобақанинг 1/8 финалида "Пахтакор" билан тўқнаш келади. Ўшанда Кайо Жуниор шогирдлари гуруҳда "Истиқлол", "Ал Аҳли" ва "Ал Жазира"ни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллашганди. "Пахтакор" эса "С" гуруҳидан иккинчи ўрин билан чиққан. Битта ўйиндан иборат нимчорак финалда "Ал Гарафа"нинг қўли баланд келади. 2008 йил "Пахтакор" дарвозасига тўп киритган Клемерсон бу сафар яна гол уради ва жамоасини чорак финал сари етаклайди, "Пахтакор" эса мусобақадаги юришини тўхтатади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика