RU

Последние новости

11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  6 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  8 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13

"Ал Файха" бош мураббийи: "Ғалаба қозониш учун таваккалга қўл урамиз" Новости

"Ал Файха" бош мураббийи: "Ғалаба қозониш учун таваккалга қўл урамиз"

Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ал Файха" — "Пахтакор" учрашувидан аввалги матбуот анжуманида "Ал Файха" бош мураббийи Вук Расович ва ҳимоячи Муҳаммад ал Бақави иштирок этди.

Расович: "Мақсадимизга эришиш учун "Пахтакор"га қарши баҳсда таваккал қилишимизга тўғри келади. Ушбу муҳим учрашувда футболчиларимизга ишонаман. Биз Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири билан тўқнаш келамиз. Уларнинг ўтган ўйинини томоша қилиб, шундай хулосага келдимки, жамоа 1-турда "Ал Айн"га ютқазишга лойиқ эмасди.


Қитъа мусобақасида узоқроққа бориш ниятидамиз, бу йўлда эса "Пахтакор"га қарши ўйин ўта муҳим саналади. Бизда бир қатор жароҳат олган ўйинчилар мавжуд, шу боис эртанги ўйинда кимлар иштирок этиши тўғрисида бош қотиришга тўғри келади", деди сербиялик мутахассис.


Ал Бақави: "Бўлажак учрашув муҳим аҳамият касб этишини ҳис қилиб турибмиз. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда уч очкони қўлга киритишимиз лозим. Албатта, ўйинлардаги чарчоқ ва босим бизга қўшимча юк бўлмоқда. Сабаби, биз учта мусобақада қатнашяпмиз. Эртанги ўйин муваффақиятли натижа учун бор кучишимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз", деди саудиялик ҳимоячи.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика