RU

Последние новости

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  5 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  86 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас" Новости

Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"

"Локомотив" - "Насаф" учрашувидан сўнг чемпионлик голига муаллифлик қилган "аждарлар" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой сайтимизга интервью берди.

- Ғалаба келтирган гол қандай амалга ошганини айтиб берсангиз?
- Бу жуда тез содир бўлди. Менга бундай вазиятлар ёқади, чунки машғулотларда ҳам шундай голлар урган пайтларим бўлган. Лекин ўйин умуман бошқа нарса. Шу лаҳзаларда ёшлигимизда қатнашган турнирларни эсладим. У ерда ҳам худди шундай тарзда тўп киритганман. "Локомотив" билан ўйиндан сўнг бобом билан гаплашдим. У ҳам менга юқоридаги ҳолатни эслатди. Бу ҳис-туйғуни сўз билан ифодалаб бўлмайди.

- Голгача бўлган вақтда "Насаф" "Локомотив" дарвозаси олдини фаол қуршаб олди. Бозоровнинг тўп узатишидан сўнг...
- Ҳа, голдан олдин кўп ҳужум қилдик. Бир пайт қарасам Ойбек менга қарата тўп узатяпти. Бу вақтда кимдир ҳужум вақтида зарба бериши керак деган фикр пайдо бўлди. Тўпни олишга ва таваккал қилишга ҳаракат қилдим. Буларнинг барчаси жуда тез кечди. Ўйиндан кейин такрорий вазиятни кўриб зарба берадиган одам йўқлигини кўрдим (кулади).



- Ўйинга қандай тайёргарлик кўрдингиз? Босим бўлмадими?
- Ижобий кайфиятда тайёргарлик кўрдик. Ўйин осон бўлмаслиги аниқ, рақибга ҳам очко керак эди. Босим бор эди, лекин биз профессионалмиз. Бу босимни муваффақиятли енгиб ўтдик. Ҳамма нарсани тўғри қила олдик.

- Ўзингиздан қандай ҳиссиётлар ўтяпти?
- Бу ҳиссиётларнинг чўққиси. Биз узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритдик. У энди тарихда қолади. Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас. Биз тиришқоқлик билан мақсадимиз сари қадам ташладик.

- Клуб мухлисларига нима демоқчисиз?
- Барча мухлислардан миннатдорман. Уларнинг олқишини ҳар доим ҳис қиламиз. Бу чемпионликни мухлислар ҳам, қашқадарёликлар ҳам анчадан бери кутаётганди. Энди ғурур билан барчани табриклашимиз мумкин. Бу бизнинг умумий муваффақиятимиз ва ғалабамиздир. 


Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика