RU

Последние новости

08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  0 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  0 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  15 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  105 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   23 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1

Абдурашид Исмоилов: "Давралар оралиғида жамоамизга қўшилган футболчиларнинг кўрсатган ўйинларидан қониқдим" Новости

Абдурашид Исмоилов: "Давралар оралиғида жамоамизга қўшилган футболчиларнинг кўрсатган ўйинларидан қониқдим"

Ўзбекистон биринчилигининг 19-тур бахсидан ўрин олган“УзДонгЖу”- “Пахтакор-2” 3:1 баҳсидан сўнг “УзДонгЖу” жамоасининг бош мураббийи Абдурашид Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик:

Бугунги баҳс биз кутганимиздек шиддатли кечди. Иккинчи давра ўйинларига пухта тайёргарлик кўрган эдик, айниқса Қизилтоғдаги икки ҳафталик йиғин биз учун жуда фойдали бўлди. Бугунги ўйинда бу нарса яққол сезилди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик, лекин ундан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда захирадан туширилган футболчиларимиз ўйинни янада кучайтирди бу ҳисобда ҳам акс этди.

Рақиб жамоа ҳам биз кутгандай яхши ўйин намойиш этди. Жамоа ёш бўлишига қарамай анча мазмунли ўйин намойиш этади.

Давра оралиғида жамоамизга қўшилган футболчиларнинг кўрсатган ўйинларидан қониқдим. Ҳаммаси берган кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди. Кейинги бўлиб ўтадиган баҳсларга мана шундай кўтаринки кайфиятда янаям яхши тайёргарлик кўрамиз.

Фурсатдан фойдаланиб бизга шароитларни яратиб келаётган жамоамиз раҳбарларини, мазмунли ўйинларини намойиш этган футболчиларимизни оз сонли бўлсада бизни қўллаб-қувватлаб келаётган ҳақиқий мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман ва уларга катта раҳмат айтаман - деб сўзини якунлади Исмоилов.


"УзДонгЖу" матбуот хизмати

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика