9 дақиқада 5та гол урган футболчи ҳақида эшитганмисиз?
23 сен 2015 00:30
Новости
9 дақиқада 5та гол урган футболчи ҳақида эшитганмисиз?
Германия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Бавария" - "Вольфсбург" учрашувида Роберт Левандовски пента-трик қайд этди.
Учрашувни захира ўриндиғида бошлаган Роберт Левандовскини "Бавария" устози иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасиданоқ майдонга туширди. "Бавария" эса бу вақтга келиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётганди. Учрашувнинг 51-дақиқасидан бошлаб Левандовски "Вольфсбург" дарвозабони Бенальони 9 дақиқа ичида беш маротаба ранжитишга эришди пента-трик қайд этди. Футболда шунақа ҳам бўлиб туради. "Бавария"нинг Роберт ЛеванГОЛски деган "снайпери" 9 дақиқа ичида даҳшатли юришни амалга оширди.
Бундеслига тарихида илк бор захирадан майдонга тушган футболчи бир ўйинда бешта гол уриши эканлигини ҳам эслатиб ўтамиз.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии