RU

Последние новости

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Сизни ақлдан оздириши мумкин бўлган шарҳловчиларнинг шпаргалкалари Новости

Сизни ақлдан оздириши мумкин бўлган шарҳловчиларнинг шпаргалкалари

"Eight by Eight" журнали инглиз шарҳловчилари Ник Барнс ва Арло Уайтнинг жуда ғалати шапргалкаларини суратга олди.
Блокнотлар, турли рангдаги ручкалар, фломастерлар, линейка, стикер ва бир неча соат иш - сиз ҳайрон бўласиз, аммо бунинг 2015 йилда ҳам иложи бор. Бугун спорт ўйинларини томоша қилишда бизга ёрдам берадиган шарҳловчилар ҳақида ёзамиз.

НИК БАРНС,  BBC Radio Newcastle

Радиода пайдо бўлишидан олдин, Барнс қассоб бўлиб ва "Sainsbury's" супермаркетлар тармоғида менежер бўлимида ишлаган. Бу ишларда унинг энг ёмон хотиралари сақланиб қолган: кесиш ва тонгги соат еттида жигарларни пластик контейнерга жойлаш.
Барнснинг отаси архитектор бўлган. Болалигида у отаси оқ қоғозга чизган эскизларни томоша қилишни, расм чизишни яхши кўрар эди. Кейинроқ у иши бўйича "Ньюкасл" билан еврокубок мусобақалари доирасида бошқа шаҳарларга йўл оларди. У ҳар бир шаҳарда галереяларни томоша қилишга ҳаракат қилар эди.
Барнс 1992 йилда биринчи маротаба футбол ҳақида маълумот йиққан. 2003 йилдан у "Сандерленд" мухбири сифатида ишлай бошлаган, 2008 йилдан эса Барнс жамоанинг бирорта учрашувини ўтказиб юбормаган.
Барнснинг блокнотида ҳар бир учрашув учун маълумот бўлган. Биринчи саҳифа "Сандерленд" рақиби ҳақида стандарт маълумот бўлар эди: ўтган учрашувнинг бошланғич таркиби, жамоанинг сўнгги натижалари, стадион ҳақида маълумот (меҳмондаги ўйинларда) ва бошқа деталлар. Иккинчи бет ўйин протоколи, эфир давомида янгиланар эди.


"Ниманидур ёзаётганимда майдонда хавфли вазият бўлиб, кимдур гол уриши мумкин. Бундай пайтда ёнимдагига ёки ходисани қайтариб кўрсатадиган мониторга ишонч билдираман" - дейди Ник.

Барнснинг инструментлари: Фломастерлар тўплами, текст ажратувчилар, 0,5 ммли "Pilot"нинг қизил ва қора ручкалари, яна бир нечта ручка, чизғич ва блокнот. Аввалига у оксфордча вариантдаги дафтарга ёзар эди, ҳозир эса А4дан каттароқ бўлган "Leuchtturm1917"ни қўлламоқда.







Бу чизманинг умумий кўринишига эътибор беринг - клуб логотипи суратидан трибуналар номи ёзилган стадион схемасига қаранг. Жамоа эмблемалари рангли принтерда чиқарилади. Умуман олганда бу кўринишга 3-4 соат кетади. "Тўғирлаш учун хато топилади. Камдан-кам холатларда кўнглим тўлади" - дейди Барнс.




Март ойида Ник 340та шундай протокол йиғилиб қолганини айтган эди - буларнинг бари 8та қалин блокнот ичида. Баъзи саҳифалар хатто жамоа бош мураббийлари дастхати билан тўлдирилар эди.



Давоми бор...

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика