RU

Последние новости

09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  0 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  2 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  4 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  8 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2

Расман: Мартин Боаке "Андижон"га қайтди Новости

Расман: Мартин Боаке "Андижон"га қайтди

Италиялик ҳужумчи "Андижон" билан шартнома тузди.

"Янги мавсум учун таркибини жиддий кучайтираётган жамоамиздан навбатдаги трансфер!

Италия ҳамда Гана фуқароси бўлган тажрибали ҳужумчи Мартин Боаке яна "Андижон"га қайтди. Олиб борилган музокаралар ижобий якун топди ва томонлар расман шартнома имзоладилар.

Ёдингизда бўлса, Боаке 2021 йили ҳам "бургутлар" сафида ярим мавсум тўп тепган. Юртимиздаги фаолиятини айнан "Андижон"да бошлаган ва яна у "бургут"га айланди. 

Маълумот учун, Мартин Боаке 1995 йилнинг 10 февраль санасида таваллуд топган. "Солесинеке" (Италия), "Китзбюхел" (Австрия), "Хоэнэмс" (Австрия), "Женесс Эш" (Люксембург), "Славен" (Хорватия), ОКМК (Ўзбекистон), "Циндао" (Хитой), "Бурирам Юнайтед" (Таиланд) ва "Болуспор" (Туркия) жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Боаке "Андижон"га келишдан аввал айнан Туркия чемпионатида "Болуспор" сафида фаолият олиб борди. У ерда 19 учрашувда 3 та гол ва 2 та ассистни амалга оширди.

Ҳозирга қадар Мартин фаолияти давомида 308 ўйинда 111 та гол урган ва 16 та голда ассист вазифасини бажарган. 

Боакеда 4 та соврин бўлиб, у барча ютуқларини "Бурирам" таркибида қўлга киритган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
15 янв 20:32:26
Рахматилло Исманов
Андижонди навбатдаги хариди Акмал Мазгавой!
   
15 янв 20:30:35
Рахматилло Исманов
Андижонда хужумчилар Черан, Боаке, Ашорти, Пулатхуча Холдархонов. Аслбек Алиев, яна бошкалар.....
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика