U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
13 янв 18:26
Новости
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
U-23 Осиё Кубоги.
Гуруҳ босқичи. 3-тур.
Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 2:0 (ТУГАДИ)
Ар-Риёд. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд Спорт Сити" стадиони
Ҳакамлар: Қосим Ал Ҳатми (Ўмон)
Гол: Беҳруз Каримов 48, 1:0, Саидумархон Саиднуруллаев 70, 2:0
Ўзбекистон: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Ҳамидов, 4. Ғиёсжон Ризақулов, 6. Равшан Хайруллаев (10. Рустам Фомин, 88), 7. Сардор Баҳромов (5. Озодбек Эргашов, 90+2), 8. Муҳаммадали Реимов (9. Саидумархон Саиднуруллаев,46) 11. Асилбек Жумаев, 16. Беҳруз Каримов (19. Муҳаммад-Бобур Каримов,88) 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Нурлан Ибраимов, 23. Абдуғафур Ҳайдаров (17. Амирбек Саидов, 46)
Захира: 1. Максим Муркаев, 3. Дилшод Муртазаев, 12. Умар Рустамов, 13. Ислом Анваров, 14. Азизбек Тўлқинбеков, 15. Мейирбек Режабалиев, 18. Шохжаҳон Ёрқинбоев,
Жанубий Корея: 21. Хонг Сеон Мин, 3. Бае Хюн Сео (22. Жанг Сеок Хван,46) 5. Лее Хюнг Ёнг, 7. Канг Сеонг Жин, 8. Ким Донг Жин, 9. Ким Тае Вон, 13. Ким Дох Юн (14. Жунг Сеунг Бае,58), 15. Ким Хан Сео, 18. Жеонг Жае Санг, 19. Лее Геон Хее ( 2. Канг Мин Жун,65), 23. Шин Мин Ха
Захира: 1. Мун Хюн Хо, 4. Жо Хюн Тае, 6. Лее Чан Ук, 11. Жоунг Жи Хун, 12. Хванг Жае Юн, 15. Бае Га Он, 17. Ким Ёнг Хак, 20. Парк Жун Сео,
ЯНГИЛАШ
Учрашув якунланди. Биз кейинги босқичдамиз.
90+2. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Сардор Баҳромов ўрнига Озодбек Эргашов тушди.
90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
88. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Равшан Хайруллаев ўрнига Рустам Фомин, Бехруз Каримов ўрнига Муҳаммад-Бобур Каримов тушди.
83. УУХ. Жанубий Кореянинг зарбасини ҳимоячимиз Ғиёсжон Ризакулов қайтарди.
73. ОГОҲЛАНТИРИШ. Нурлан Ибраимов, Ўзбекистон.
72. ВАР текширди ва голни инобатга олди.
70. ГООООООООООООООООЛ. Саидумархон Саиднуруллаев Ўзбекистоннинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Саидхон Ҳамидовнинг узатмасидан сўнг Амирбек Саидов тўпни Саиднуруллаевга қолдирди. У аниқ зарба билан дарвозани тўғри нишонга олди. ВАР текширмоқда.
62. Ливан Эронни ютмоқда. Барчаси яхши ҳозирча.
55. ЭЭЭЭҲ. Жанубий Корея дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келтирдик. Асилбек Жумаевнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди.
48. ГООООООООООООООЛ. БЕХРУУЗ КАРИМОООООВ. 2007 йилда туғилган футболчимиз аниқ зарба билан тўпни Жанубий Корея дарвозасига михлаб қўйди.
46. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Муҳаммадали Реимов ўрнига Саидумархон Саиднуруллаев, Абдуғафур Ҳайдаров ўрнига Амирбек Саидов тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
45. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
42. ЗАРБА. Вакилларимиз амалга оширган бурчак узатмаси дарвоза тўсинига тегди.
38. Рақиб жарима майдончаси ичида кескинлик яратишга ҳаракат қилиб кўрдик.
28. Дарвозабонимиз Самандар Муратбаев тўпга чиқиб келиб хавфни бартараф этди.
24. Жанубий Корея яхши прессинг қилмоқда.
17. Сардор Баҳромовнинг зарбаси жуда ноаниқ.
7. Жанубий Кореянинг ҳужумини ҳимоячиларимиз бартараф этишди.
- Ўйин бошланди.
- Икки давлат мадҳиялари янгради.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии
Гап йўқ, омадли тренер Р. Хайдаров.
Баракалла йигитлар, ўйинимиз очилиб кетди, Кореа сочилиб кетти.
Олға ўзбекистон!!
Кайфиятлар қалай, салгина «ёмонмисиз»
ёшларни айблаб ёздингиз роса,
Айтингчи, энди сиз ҳам «инсонмисиз»
Алхамдулиллах, терма жамога рахмат ва омад!!!