ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
12 янв 22:17
Новости
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Клуб баёнотига кўра, томонлар амалдаги шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишга қарор қилишган.
"Қироллик клуби" раҳбарияти Алонсога қилган меҳнатлари ва жамоа билан эришган натижалари учун миннатдорчилик билдирди. Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо Мадрид гранди тепасига келганидан сўнг жамоага янгича услуб олиб кирган ва мухлислар меҳрини қозонган эди. Бироқ сўнгги вақтлардаги натижалар ёки мураббийнинг шахсий қарори ушбу ажралишга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Кеча "Реал" Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га имкониятни бой берди (2:3). Ла Лигада эса мадридликлар 19 турдан сўнг 45 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда боришмоқда ва пешқадам "Барса"дан 4 очкога ортда қолишяпти.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2025 йилнинг ёзида "Реал" бошқарувига келган ва клуб билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаганди. Испаниялик мутахассис жамоа тепасида ҳозиргача 34 та ўйин ўтказиб, 24 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 4 та дуранг қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии
Барсада нечта?