RU

Последние новости

22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  4 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  29 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  53

780 миллион ишқибоз кўрадиган супер ўйин превьюси Новости

780 миллион ишқибоз кўрадиган супер ўйин превьюси

Италия А Сериясининг 11-туридан ўрин олган марказий ўйин сўзсиз "Сан Сиро"да "Милан" - "Ювентус" ўртасида кечади.

Турнир жадвали
А Сериянинг 10-туридан кейин ёздаги трансфер бозорида миллионларни сарфлаган "Милан" турнир жадвалида атига 16 очко билан 8-ўринни банд этиб турибди. Монтелла жамоаси ўтказилган 10 ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди ва турнир жадвалидаги 9та жамоадан камроқ гол урди.

Агарда фақат уйдаги ўйинларни ҳисобга оладиган бўлсак, "Милан" бу жадвалда ҳам 8-ўрин билан кифояланмоқда.

Жамоа ўз уйидаги охирги учта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бу албатта "Ювентус"га қарши ўйин олдидан жамоага қўшимча босим юклаши аниқ.

Аллегри бошчилигидаги "Юве" эса 25 очко билан кучли-учликни якунлаб турибди. Туринликлар "Интер"дан 1 очкога, "Наполи"дан эса 3 очкога ортда қолишмоқда. Аммо "Ювентус" А Серияда ҳозиргача энг кўп гол (31) урган жамоа бўлиб турибди.


"Милан"
Бу ўйин нафақат Италияда, балки бутун жаҳон бўйича катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда. Бугун "Сан Сиро"да аншлаг бўлиши аниқ. Ўйинга чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинган. Италия классикосини 200дан ортиқ давлатда 780 миллион мухлис томоша қилиши кутилмоқда.
Жамоа ўйинига келадиган бўлсак, Монтелла жамоаси кучли рақибларга қарши ўйнай олмаслик синдромини бугун енгиб ўтиши керак бўлади.
Ўтган турда "Кьево" билан бўлган беллашувдаги сифатли ўйин ва йирик ғалаба жамоани инқироз кўчасидан чиқиб кетишига ёрдамлашиши керак.

Леонардо Бонуччи дисквалификация туфайли ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур. Бугун мухлислар Бонуччининг "Юве"га қарши тўп тепишини кўра олишмайди. Бонуччининг йўқлиги туфайли "Милан"ни Сусо сардорлик боғичи билан майдонга бошлаб тушиши мумкин.


"Ювентус"
Туринликлар ҳозир бироз қийин вазиятга тушиб қолишган. "Ювентус"ни келгуси ҳафта бошида ЕЧЛ доирасидаги "Спортинг"га қарши кечадиган ўта муҳим учрашув кутмоқда. Аммо Аллегри айни пайтда "Милан" билан бўладиган баҳс ҳақида бош қотиришга мажбур. Айнан шу жиҳат "Ювентус" футболчиларига бугун ҳалал бериши мумкин. Агарда жамоа ҳаёлида "Спортинг"га қарши ўйин билан тушадиган бўлса, унда бу туринликларнинг зарарига ишлаши аниқ.
Аммо "Ювентус" футболчилари катта тажрибага эга ва ўзларининг принципиал рақибларига қарши қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билишади. Бу ўйинга аслида уларни ортиқча тайёрлаш ҳам шарт эмас. Тўқнашувнинг афишасини ўзи футболчиларга етарлича мотивация бағишлаши табиий. Фақатгина турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб футболчилар бўшашиб қолишмаса бўлгани.

Аллегри қўл остида жамоа ҳар мавсум бошида кичик инқирозни бошдан кечиради. Жорий мавсумда ҳам бу нарса жамоани четлаб ўтмаяпти. Айни пайтдаги "Ювентус"нинг аввалгисидан фарқи нимада, деб савол қўйиладиган бўлса, унда жавоб аниқ. Мавсум бошидаги "Юве" барча ўрганиб ва билиб олган жиҳати, яъни ҳимояси билан эмас, балки ҳужуми билан кучли.



А Серия, 11-тур.
"Милан" - "Ювентус" (21:00)
"Сан Сиро" стадиони.
Бош ҳакам
: Паоло Валери.

Ўзаро ўйинлар статистикаси: 171 ўйин:

("Милан"- 49 ғалаба, 60 дуранг ва 62 мағлубият)
("Ювентус" - 62 ғалаба, 60 дуранг ва 49 мағлубият)

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика