RU

Последние новости

17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  5 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  27 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  2 13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  0 13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  3 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  5 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  15 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  25

“Келишилган ўйинлар қироли”. V боб (давоми) Новости

“Келишилган ўйинлар қироли”. V боб (давоми)

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китоби бешинчи бобининг давомини тақдим этамиз.
Давоми. Боши қуйидаги ҳаволаларда:

“Келишилган ўйинлар қироли”. IV боб
“Келишилган ўйинлар қироли”. IV боб (давоми)
“Келишилган ўйинлар қироли”. V боб

Бу орада эски танишлар – Яп ва Тан пайдо бўлди. Улар билан яна Келвин дегани ҳам ишлай бошлаганди. 2006 йилнинг бошида Германиядаги жаҳон чемпионатида иш қилиш учун мени қидиришган экан. Лекин, мен у пайтда ҳали қамоқда эдим...

-   Сингапурда нимадир борми? – сўради Тан.

Мен полициячиларнинг огоҳлантириши ҳақида эсладим. Лекин, янги босс билан иш қилиш менга қизиқ туюлаётганди.

-   Битта вариант бор.

Мен Сингапур армиясининг “Гомбак Юнайтед” жамоаси ҳақида гапирдим. Оби “Гомбак” футболчилари билан учрашув ташкиллаштирди. У ерда ҳам африкалик футболчилар тўп тепишарди. Биз тўртта футболчи ва ҳакамни сотиб олдик. Тан менга “ставка” қилиш учун 20 минг доллар берди. Биз Мега билан интернет орқали ҳам “ставка” қўйиш мумкинлигии билмасдик. Келишилган ўйинлар ташкил қилган бўлсак-да, бизнинг услубларимиз тош асрида қолиб кетганди.



Ўйинда ғолиб чиқдик. Эртасига мен ўзимнинг улушимни – 30 минг долларимни олдим. Сингапурда бу оддий сумма ҳисобланарди. Бизда 10 минг долларлик купюралар ҳам бўларди. Сиз ўзингиз билан бемалол 5 миллион Сингапур долларини (4 миллион АҚШ долларига тенг) ёнингизда олиб юришингиз мумкин.

Сингапур чемпионатидаги муваффақиятдан сўнг Тан менинг хизматларимга янада кўпроқ қизиқа бошлади. 2007 йилнинг августида Малайзия мустақиллиги муносабати билан ўтказиладиган Мердека Кубогида иш қилдик. Жануби-Шарқий Осиёдан саккизта терма жамоа иштирок этди. Мен турнирда қатнашадиган бир нечта терма жамоалар билан улар Малайзияга келишларидан олдин учрашиб, келишиб олишни режалаштиргандим. Жуда қулай услуб.

Масалан, 1992 йилда Сингапур футбол ассоциацияси Мерлион Кубогига Москванинг “Локомотив” жамоасини таклиф қилган. Ушбу жамоанинг барча ўйинлари сотиб олинганди. Биз ўйин натижаларини ўйин бошланишидан аввал билардик.

- Қаранг, - дедим Танга. – Мусобақа августда бошланади. Менга Малайзия футбол ассоциацияси билан келишиш учун 100 ёки 200 минг ринггит зарур. Кейин мен турнирга келадиган иккита жамоани танлайман. Биз ассоциацияларга пул тўлаб, жамоани ўзимизнинг ҳисобимиздан олиб келамиз.

- Бунинг иложи борми?

- Менинг қўлимдан келади.

- Бунинг учун сенга нима керак?


- Малайзия футбол ассоциациясига тўлаш учун пул, яна 40 минг транспорт чиқимлари учун. Яна 10 минг доллардан биз билан ишлаш учун рози қилишга ФАлар раҳбарларига берамиз. Менга эса ютуқнинг 5 фоизидан пул тўлайсиз.

Тан бунга рози бўлди. Мен Малайзия ФАнинг офисига бормадим. Уларга электрон мактуб жўнатдим: “Мен агентман ва Мердека Кубогига келадиган иккита жамоага ҳомийлик қилиш ниятим бор”. Қўшимчасига келишув учун уларга 200 минг тўламоқчи эканлигимни айтдим. Мен ҳаттоки ўзимнинг ҳақиқий исмимни ҳам кўрсатганим йўқ. Амалдорлар бунга рози бўлишди. Таннинг боси 200 минг риггитни (65 минг АҚШ доллари) банк орқали ўтказиб берди. У пулни тўғридан-тўғри ўтказиб юборди. Чунки менга ишонмасди.

Малайзия ФА билан келишув амалга ошди. Энди иккита жамоа билан келишув қолганди. Мен африкаликлар қашшоқ яшашини билиб, Зимбабве терма жамоаси билан келишишга қарор қилдим. Улар билан бирга Зимбабвенинг қўшниси бўлган Лесото терма жамоасини танладим. Уларнинг иқтисодий ҳолати ҳавас қиларли даражада эмасди.

2007 йилнинг июнида Йоханнесбургга учишга қарор қилдим. Пал ва тоға билан биргаликда АҚШда бўлганман. Фаолиятимнинг қолган қисми эса Сингапур ва Малайзияда бўлиб ўтган. Африкага илк маротаба сафар қилаётгандим. Мен у ерга Яп билан бирга учдим. Босс унга 40 минг долларни ишониб топширганди.

“Унга пишириб қўйибдими”, - ўйладим мен. Мен авиабилет нархларини ошириб кўрсатиб бир оз фойда қилмоқчи эдим. Энди у билан бўлишишга тўғри келади. Биз қиммат меҳмонхоналардан бирида истиқомат қилдик. Зимбабвеликларга қанча таклиф қилиш ҳақида ўйлаётгандим.

-   Учта ўйин. Ҳар бири учун 50 мингдан 150 минг бўлади. Агар ҳал қилсак узоққа борасиз ва чорак финалда ҳам ўйнайсиз. Ўша ўйин учун ҳам 50 минг оласиз. 200 минг – ажойиб таклиф!


Уларни ҳайрон қолдириш учун худди Роберт Де Ниро каби гаплашиш зарур.
Тан Зимбабве пойтахти Харарега учиш вақтида жудаям ҳаяжонланарди.

-   Ҳаммаси ўхшашига ишончинг комилми? Худди детектив комедияга ўхшайди.

-   Амаллайман.


Мен зимбабвеликларга пул зарурлигини билардим. 100 доллар улар учун кўп. 100 минг эса жудаям катта сумма. Имкониятларимни 80 фоизга баҳолаётган эдим. Бунгача ҳам зимбабвеликлар билан иш қилишга улгургандим. 1997 йилги иш муваффақиятли амалга ошганди. Аэропортдан тушишингиз билан мамлакатнинг қашшоқлиги билиниб турарди. 70-йиллардаги Малайзияни эслатиб юборарди.
Мен чўнтагимга фақат визиткани солиб маҳаллий футбол ассоциациясининг офисига бордим. У ерда мени Жамбожумбо исмли амалдор кутиб олди. Савол бердим:

-   Бу сизнинг ҳақиқий исмингизми? Ота-онангиз ҳақиқатдан ҳам сизга шундай исм қўйишганми?

-   Ҳа.

Сингапурда мана шундай қандолатчилик ташкилоти бўларди. Ўзимни кулгудан зўрға тутиб турардим.

-   Демак, жаноб Жамбожумбо. Мен Мердека Кубогининг ташкилотчисиман. Турнирга иккита Африка жамоасини таклиф қилмоқчиман. Зимбабведа вазият қийин. Шу сабабли сизларнинг харажатларингизни ўзимиз кўтармоқчимиз. 8 та жамоа иштирок этади. 4 та жамоадан 2 та гуруҳга бўлинади. Ярим финал ва финал. Ғолибларга соврин ва пуллар тўланмайди. Лекин, биз сизларга 30 та авиабилет ва яшаш учун жой тақдим этамиз. Вақтингизни мазмунли ўтказасизлар.

Бир оз ўтиб қўшимча қилиб қўйдим:

-   Агар сизга қўшимча пул зарур бўлса битта ғоя бор.Ташкилотчи сифатида мен мезбонларнинг финалда иштирок этишларини таъминлашим зарур. Бир қанча жамоалар бу орада Малайзияга ютқазиб беришига тўғри келади. Агар ҳамкорлик қилишга рози бўлсангиз, ҳар бир ўйин учун 50 минг доллар оласиз.


Мен нима ҳақида гапираётганимни тушуниб олгунича яна гапирдим:

-   Нима қилиш ўзингизга боғлиқ. Лекин, жамоани Малайзияга олиб боринг. Мураббий, футболчилар билан иш қиламиз. Ҳар бир ўйин учун 50 минг тўлаймиз. Учта ўйин – 150 минг. Балки тўртинчиси ҳам бўлиши мумкин. Умумий қилсак 200 минг бўлади. Бу катта пул.

Жамбожумбо бош ирғади.

-   Барчаси тўланди: чипталар, меҳмонхона ва бошқа харажатлар. Мана сизга яна 10 минг доллар. Буларни совға сифатида қабул қилинг. Буларни ўзингизда қолдиринг. Агар барчасини келишилгандек қилсангиз улар 200 мингга айланади.

У менга ишонмасдан қўлидаги пуллар дастасини айлантириб турарди. Қўллари ҳам қалтирарди. Унга кейинги куни қўнғироқ қилдим.

-   Гап йўқ. Биз розимиз.

Мен Малайзия ФА билан алоқага чиқдим. Улар зимбабвеликларга расмий таклиф юбордилар. Иш деярли битганди. Якунда Жамбожумбога маслаҳат бердим:

-   Кучли таркибингизни олиб келишингиз зарур. Гапга кирадиган футболчи ва мураббийлар бўлиши лозим. Бу жудаям муҳим. Биз айтганимиздек натижа қилиб беришинглар зарур. Агар 0:3 ҳисобидаги мағлубият зарур бўлса, шу ҳисобда ютқазиб беришинглар керак.

Малайзия футбол ассоциацияси меҳмонларни меҳмонхонага жойлаштиришни таъминлади. Биз фақат чипталарга пул ишлатгандик. Йоханнесбургда авиачипталар нархини 20 минг долларга ошириб кўрсатдик ва пулларни Тан ва Яп билан биргаликда бўлиб олдик.

Лесотога учишга ҳожат бўлмади. Зимбабведагилардан уларни телефон рақамларини олдим.

-   Менда ажойиб таклиф бор. Биз сизларни Малайзиядаги Мердека Кубогига таклиф қиламиз. Бу пул ишлаб олиш мумкин бўлган тижорий турнир.

Албатта, барчасини ипидан игнасигача гапириб ўтирмадим. Умумий қилиб тушунтирдим. Лесотоликлар ҳам рози бўлишди. Бир ҳафтадан сўнг иккала делегация ҳам Малайзияга учиб келди. Биз уларни пойтахтга эмас, шаҳар чеккасига жойлаштирдик. Иккита ўртоқлик учрашуви ташкил қилиб бердик. Таннинг йигитлари уларга телефон, турли хил кийимлар сотиб олиб беришди. Улар худди ёш болалардек хурсанд эдилар.

Делегация бошлиқлари ва Жамбодумбо ҳафта давомида маишат қилишди. Дастлабки ўйин олдидан мен футболчиларни тўпладим:

-   Бу Олимпиада ёки ЖЧ ўйинлари эмас. Ютасизми ютқазасизми – фарқи йўқ. Лекин, ютқазиб берадиган бўлсангиз 40 минг оласизлар.




Шундай қилиб 40 минг футболчиларга кетди. Африкаликларни биламан. Уларга 40 минг берсанг, пул футболчиларга етиб бормайди. Шунда Жамбожумбога қарата:

-   Бу компаниямизнинг шарти. Пуллар менинг кўз олдимда футболчиларга берилиши лозим. Пуллар конвертнинг ичида. Делегация раҳбари уларни кўз олдимда очади ва футболчиларга тарқатади.

-   Бу сизларнинг сиёсатингиз. Бизнинг сиёсатимиз эса бошқачароқ. Футболчиларга фақат 20 фоиз берилади. Қолгани эса ўзимизга.


-   Йўқ, Жамбожумбо. Бунақаси кетмайди. Менинг ишим менинг қоидаларим бўйича бўлиши зарур.

Якунда ҳар бир футболчи ўз улушини олди. Амалдорлар ҳеч нарса қила олмадилар. Шундан сўнг менинг вазифам камая бошлади. Тан ва унинг боси жамоани ўзлари истаганча бошқаришни истардилар. Улар менга турнир якунига етганидан сўнг пулларни тўлашга ваъда қилдилар.
Дастлабки ўйинда Зимбабве Сингапурга 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Ватандошларимнинг ғалабаси учун 4 коэффициент берилганди. Мен 100 минг долларга яқин фойда кўрдим.

Лесото билан бошқача бўлди. Улар Малайзияга келишганидан сўнг барча футболчиларни меҳмонхонага тўпладим ва барчасини тушунтирдим. 50 минг ҳам бердим. Улар биринчи ўйинда Мьянмага 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдилар. Биз фойда қила олмадик. Уларга яна бир маротаба нима истаётганимизни тушунтириб бердик.
Кейинги турда Лесото терма жамоаси Лаосга қарши майдонга тушди. Рақибларни Калбош лақабли хитойлик назорат қиларди. Калбош сочларини елкасигача тушириб юрарди. Тан улар билан келишишга ҳаракат қилди. Лекин, у жиддий равишда рад этди:

-   Сиз ўз ўйинингизни ўйнанг. Мен ўзимникини. Кўрамиз, ким келишилган ўйинлар қироли экан.

Биринчи бўлим Лесотонинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу ҳеч нарсани билдирмасди. Сабаби, Тан ва Калбош “ставка”ларни иккинчи бўлимда қўймоқчи эдилар. Танаффусда калбош ўйинчиларига қарата:

-   Менга учта гол фарқи зарур. Ўтказиб юборасизми, гол урасизми – фарқи йўқ!


Тан эса қуйидагича кўрсатма берди:

-   Гол урманг, ўтказиб ҳам юборманг.

Калбош собиқ дўсти Палга қўнғироқ қилди. Пал менинг одамларим Калбошга қарши ўйнаётганини билиб барчага эълон қилибди: “Калбош Уилсонга қарши. Кўрамиз, ким ҳақиқий қирол экан”.

Иккинчи бўлим 3:1 ҳисобида қолди. Биз Калбош устидан ғалаба қозонгандик.

Сўнгги ўйинда эса Лесото Малайзияга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Таннинг боси хурсанд эди. У билан юзма-юз учрашмаган бўлсак-да, ўртадагилар орқали ишлагандик. Мердека Кубогида барча ажойиб ишлаганди. Менга эса 100 минг ринггит ажратиб беришди.



-   Бу нимаси? Биз ютуқдан 5 фоизга келишгандик...

Нима ҳам қилардим. Жамбожумбонинг сиёсати менга ҳам аксини кўрсатганди. Каттароқ пул ишлаш учун ўзим ишлашим зарур. Қамалиб чиққанимдан сўнг дунё тезда ўзгараётганини тушунгандим. Муҳим нарсалар интернет орқали бўлиб ўтаётганди. Дўстларим ҳам энди телефон орқали эмас, интернет орқали “ставка” қўя бошлагандилар.

Давоми бор...

Азиз Тўхтамуродов таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика