UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  0 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  1 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  25 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  4 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  31 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1

“Келишилган ўйинлар қироли”. IV боб Янгиликлар

“Келишилган ўйинлар қироли”. IV боб

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китоби тўртинчи бобининг дастлабки қисмини тақдим этамиз.

Давоми. Бошлари қуйидаги ҳаволаларда:
“Келишилган ўйинлар қироли”. III боб
“Келишилган ўйинлар қироли”. III боб (давоми)


Мен дастлабки миллион ринггитни ютиб олдим. Қўшимчасига Яп келишилган 300 мингни тўлади. Палнинг “ставка”си ҳам тўғри чиқди. Лекин, у зимбабвеликларга бир тийин ҳам бермади. Инсофсиз.

Мен эса уларга миннатдорчилик билдирган ҳолда 50 минг ринггит бердим ва улар учиб кетадиган куни яна шунча беришимни айтдим. Лекин Яп менинг пулларимни беришни кечиктирди ва  сўзимда тура олмадим. Бечора йигитлар менга аэропортдан роса қўнғироқ қилишарди. Лекин пулнинг ярми билан кетишга мажбур бўлишди.
Сингапурда пул бир чўнтакдан иккинчисига тезлик билан кўчиб юради: лото, тотализатор, пойга... Мен у ерда 100 минг доллар қарз сўраб уни дарҳол олишим мумкин. Лекин Малайзияда мени ҳеч ким танимайди.


1997 йилнинг бошида Данхилл Кубогидаги муваффақиятли ишимиздан сўнг Сингапур полицияси яна келишилган ўйинлар бўйича ҳибсга олишни бошлаб юборди. Пал, Сенг, ҳакам Рамасами, Майк ва яна “Белестир”даги менинг бир қанча танишларим терговга чақирилди. Мен Малайзияда эдим. Менга ҳам ватанимда қидирув эълон қилинганди.
Майк ноқобил чиқиб қолди. У Пал, Рамасами ва Сенгга қарши кўрсатма берди. У шунингдек, мени ҳам сотди.

-   Уилсон мени келишилган ўйинлар ташкил қилиш учун Пал билан таништириб қўйган, - деб айтган у терговчига.

Мен уларнинг Пал билан биргаликда ишлаганини билардим. Лекин уларни таништира туриб, Рамасамига ёрдам беришни истагандим. Мен букмекер ва реферини бир-бирларига таништириб қўйдим. Мана шунинг учун мени айблашди...

Якунда “Балестир” футболчилари ҳам бунга қўшилиб қолди. Улар Сенг ва Майкдан учта ўйин учун пул олишганди. Полиция уларни менга қарши кўрсатма беришга мажбур қилган:

-   Биз бу ерда Уилсон Раж Перумалнинг ҳам иштирок этганини биламиз. Агар сизлар буни расман тасдиқламасангиз сизларни ва аёлларингизни ҳам ҳибсга оламиз.

 Хоп, - жавоб қилишди футболчилар. – Уилсон бизга учта ўйин учун 180 минг доллар тўлаган.


Энди мени нафақат ҳакам ва букмекерни таништириб қўйганим учун, балки, тўлиғича келишилган ўйинни ташкил қилганим учун ҳам қидиришаётганди. Пал ҳам Сингапурга қайтиши билан уни ҳибсга олишди.Мен эса вақтинча яшириниб, буларнинг барчаси нима билан якунланишини кутишга қарор қилгандим.

Мен Данхилл Кубогида миллион ринггит ишлаб олдим. Сингапурга боришим шарт эмасди. Тан, Яп ва Раж билан бирга Куала-Лумпурдан Британияга учдик. Мен яна бошқа паспортдан фойдаландим. Уч ой давомида АПЛ ўйинларига бориб, пулим қолмагунча “ставка”лар қўйдим. Мен “ставка”ларни Яп орқали қўярдим. Малайзияга пулсиз қайтишга мажбур бўлдим.

1997 йилнинг июнида Малайзияда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Мен ўйинларни кўриб, яна келишувлар ташкил қилишга ҳаракат қилдим. Кот-д’Ивуар терма жамоаси истиқомат қилаётган меҳмонхонага кириб улар билан гаплашишга ҳаракат қилдим. Лекин улар француз тилида гапиришини кўриб бу ниятдан қайтдим. Мени шундоқ ҳам Сингапурда қидиришарди, мен Малайзияда ҳам шундай муаммога дуч келишни истамасдим. Кейин ганалик футболчилар билан танишиб қолдим. Лекин улар ҳужумчи эди. Мен ишни орқа чизиқ вакиллари билан амалга оширардим: марказий ҳимоячи, стоппер ёки дарвозабон ёрдамида. Ҳужумчилар бу ерда унча ёрдам бера олмасдилар.

-   “Нима қилсам бўлади?”, - дея ўзимга ўзим савол бердим. 


Малайзияда пулсиз ҳеч нарса қила олмайман. Эртами-кечми, ватанга қайтишга тўғри келади. 1998 йилда таваккалига Сингапурга қайтиб бордим. У ерда мени “ухлатиб” кетган дўстим Дэнниникида яшадим.
Кунлардан бир куни кичик барлардан бирида ўтирардик. У ерга иккитаси келди ва мени қаттиқ ушлаб олди. У менга ҳеч нарса демасдан ушлаб турарди. Мен ҳайрон қолиб унга адашганини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Лекин у ёнидаги шеригига қўлимга кишан солишни буюрди. Шунда мен уларнинг полициячи эканликларини тушуниб етдим.
Мен қаршилик кўрсата бошладим: полициячилардан бирига зарба бердим. У йиқилиб тушди. Иккинчи полициячи менга ташланди. Лекин, бахтимга Дэнни уни уриб менга ёрдам берди. Пайтдан фойдаланиб, қочиб қолдим. Орқамга қараганимда эса полициячилар Дэннини ҳибсга олаётганларини кўрдим.

Мен уни полициячига ҳужум қилганликда айблашганини билгандим. Унинг устига уйидан беҳаё фильмлар ёзилан 50 та DVD диск топилган. Сингапур қонунларига кўра бундай киноларни интернет орқали томоша қилиш мумкин. Лекин дискларни сақлаш таъқиқланарди.
У нима учун у 50 та диск сақлаган? Майли, 3-4 дона сақлаган бўлса. Лекин 50 тасини сақлаш ақлга сиғмайди. Уни полициячиларга ҳужум қилишда эмас, порно дискларни сақлашда айблашди. У 25 доллар жарима тўлай олмагани учун беш ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Мен ҳам ёрдам бера олмадим.

Мен Дэнни билан турмуш қурмоқчи бўлаётган қиз билан учрашмоқчи бўлдим. Кунлардан бир куни учрашганимизда, ортимиздан учта автомобил келаётганини кўриб қолдим. Светофорда тўхтаганимизда кутилмаганда машиналардан 10 та одам тушди ва мени ҳибсга олишди. Қизга эса умуман тегишмади. 



Сўроқ қилиш хонасида офицер бир оғиз сўз айтмасдан юзимга зарба берди.

-   Менинг одамимга қўл кўтаришга қандай журъат этдинг?

-   Агар уришмоқчи бўлсанг, қўлимдан кишанни еч.

Орамизга иккинчи полициячи қўшилди. Мени тун давомида кишанларда ушлаб ўтиришди. Эрталаб эса мени футболчиларни ва ҳакамни сотиб олишда айблашди. Мени тўртта аёл полициячи ва учта эркак қўриқлаб боришарди. 


Махкамадан турмага олиб кетиши зарур бўлган машинага ўтираётганимизда қочишга уриниб кўрдим. Тирмашиб қочишга ҳаракат қилгунимча оёғимдан ушлаб қолишди. Яна озгина ҳаракат қилганимда уларни бепарволик учун ишдан ҳайдашарди...

(Давоми бор...)

Азиз Тўхтамуродов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика