UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  13 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  5 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  2 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  20 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  9 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  52 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  2 13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  2

“Келишилган ўйинлар қироли”. III боб (давоми) Янгиликлар

“Келишилган ўйинлар қироли”. III боб (давоми)

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китоби учинчи бобинининг давомини тақдим этамиз.
Давоми. Боши қуйидаги ҳаволада:

“Келишилган ўйинлар қироли”. III боб
 
Биз Нигерия терма жамоаси футболчиларига Бразилия терма жамоасига ютқазиб беришлари учун 300 минг доллар таклиф қилдик.

Шу пайт хавфсизлик хизмати вакили пайдо бўлди ва мендан аккредитациямни кўрсатишимни талаб қилди. Сўнгра мени у ердан чиқариб юборишди. Ҳеч нарса қила олмадим. Лекин, Пал Нигерия делегацияси вакиллари билан келишиб қўйганди. У гаров сифатида нигерияликларга 100 минг доллар қолдирди. Биз пуллардан хавотир олмасдик. Чунки улар Олимпиадада иштирок этиши сабабли қочиб кета олишмасди. Палга Бразилиянинг икки тўп фарқи билан ғалаба қозониши зарур эди. Лекин, жанубий америкаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва биз ютқазиб қўйдик. Пал мени гаровга берган пулларимизни қайтариб олиб келишга жўнатди. Делегация вакилига қўнғироқ қилганимда у 20 мингни ишлатганини айтди. Мен бу пулларни Палга олиб бориб беришим зарур эди. Лекин, мен уларни ўзимда олиб қолишга қарор қилдим. Чунки Пал менинг иш ҳақимни тўламасдан ҳайдаб юбориши ҳам мумкин эди. Мен фақатгина Палга билдирмасдан қўйган “ставка”ларимдан пул топардим.

Нигерияликлардан 80 мингни олиб уларни эҳтиёткорлик билан беркитиб қўйдим. Палга эса пулларни чорак финал ўйини куни Алабамадаги ўйинда олишимизни айтдим. Кейин эса пулларга қараб туриш учун Сингапурдан дўстим Дэннини чақириб олдим. Мен уни ёшлигидан билардим. У рэппер бўлишни орзу қиларди. У Сингапур клубларида ишлайдиган америкалик негрлар билан бирга юрарди.
Нигерияликларга қарши ўйин олидан меҳмонхонада Мексика терма жамоаси дарвозабони Хорхе Кампос билан келишишга ҳаракат қилдик.

-   Биз сенга Нигерияга ютқазиб беришинглар учун 300 минг доллар берамиз.

-   Узр, керакмас. Мен бунақа ўйинлар ўйнамайман.


Кампос билан гаплашишимиз билан яна қўриқлаш хизмати вакиллари бизни меҳмонхонадан чиқариб юборишди. У ердан зудлик билан жуфтакни ростладик. Бахтимга нигерияликлардан пулни сўрашга вақт бўлмади. Олимпиада биз учун якунланди. Тоғанинг шарофати билан мўмайгина пул ишлаб олдик.



Шундан сўнг Майамига қайтиб Дэннига қўнғироқ қилдим. Телефон ўчиқ. Ҳа лаънати-ей... Умрида ҳеч қачон 80 мингни қўрмаган бу аҳмоқ мени чув туширишга қарор қилганди. Мен таътилни Жанубий Америкада ўтказмоқчи эдим. Лекин, у барчасини барбод қилди. Аввалига уни қидириб топмоқчи бўлдим. Кейин эса дўстини сотган одам туфайли яна қамоқхонага қайтиб боришни истамадим. Бу ҳақда унутишга қарор қилгандим.

Сингапурга боргандан сўнг Пал менга қўнғироқ қилди.

-   Дэнни пулларни олиб қочиб кетибдими?

Йўўўқ. Бу ҳақиқатни қаердан билиб олди экан-а?

-   Йўқ, сизнинг пулларингиз нигерияликларда.

-   Яхши. Менга ким қаерга қочиб кетганининг фарқи йўқ. Сен менга 80 минг қарзсан.


Шу тариқа унга қарз бўлиб қолдим. Бир неча кундан сўнг мена Рамасами исмли рефери қўнғироқ қилди. У мени “Жалан Бесар”даги букмекерлар бурчаги орқали биларди. Унга пул зарур эди.

-   Уилсон, менга пул зарур. 10 минг доллар бериб тур. Уларни қайтараман ёки бошқа йўл билан ҳисоблашиб кетамиз.

-   Менда бунча пул йўқ. Лекин, Палга қўнғироқ қилиб нима қилиш мумкинлигини билиб бераман.


Палга қўнғироқ қилдим.

-   Босс, битта ҳакамга пул жуда зарур экан.

-   Майли, у билан ўзим гаплашаман.


Улар нима қилганидан хабарим йўқ, лекин, бир неча кундан сўнг Рамасами менга яна қўнғироқ қилиб Пал билан шахсан ўзи кўришмоқчи эканлигини айтди. Бир оздан сўнг яна гаплашдик.

-   Нима бўлди?

-   Пал йўқ экан. Унинг ўрнига биттаси чиқиб 5 минг бериб юборди.


Бир неча соатдан сўнг Пал қўнғироқ қилиб менга ҳакам билан кўришишимизни, кутиб туришимни айтди. Машина келди. Унга ўтиришим билан у ерда Палнинг ҳўжайини Тан Уилям ўтирганини кўрдим. У ҳайдовчининг олдидаги ўриндиқда ўтирарди. Пал эса кутилмаганда менга мурожаат қилди:

-   Уилсон, Уилямга ўзинг айтгин, Тунис Атлантада португалияликларни ютиши зарурмиди?

Бу лаънати ҳаттоки ўз хўжайинини ҳам алдаётганди.

-   Албатта. Бу ифлос тунисликлар бизни яхшигина чув туширишди.


Биз яна ҳакам билан кўришмоқчи эдик. Уни ярим соатча кутиб қолдик. У кеч қолиб келди. Пал ойна орқали Рамасамига кўрсатма берди:

-   Кейинги ўйинда полициячилар жамоаси “Сембаванг”ни иккита гол фарқи билан ютиши зарур.


Рамасами бошини қимирлатиб тушунганини тасдиқлади. У ўз ишини қойилмақом қилиб бажарди. “Сембаванг” мураббийи ғазабда. Ҳакам тоза голни бекор қилганди.



1997 йилдаги Босния ва Зимбабве терма жамоалари ўртасидаги ўйин менинг дастлабки халқаро миқёсидаги келишган ўйиним. Ўйин Данхилл Кубоги доирасида бўлиб ўтган. Бу турнирда жамоалар олдига ҳеч қандай вазифалар қўйилмаган. Мен кам пул топадиган Зимбабве футболчиларини сотиб олишга қарор қилгандим. Малайзияга жўнаб кетиш олдидан Палга қўнғироқ қилдим:

-   Босс, Зимбабве терма жамоаси футболчилари билан келишишга ҳаракат қилиб кўрмоқчиман...

Келаси куни Куала-Лумпурга учиб кетдим. У ерда ўзимни агент сифатида таништирдим ва футболчилардан бири билан танишиб олдим. Унга:

-   100 минг доллар эвазига ўйинни сота оласизларми?

-   Ҳа, албатта.

-   100 минг битта ўзингга эмас, бунга рози бўладиган 5-6 та футболчига ҳам. Улар билан учрашув ташкил қила оласанми?

-   Албатта.


Кейинги куни у менинг хонамга бешта жамоадошини бошлаб келди. Улардан бири ўзини бошқача тутарди, кўп савол берарди:

-   Биз сенинг кимлигингни билмаймиз. Балки полициячидирсан?

-   Хавотир олма. Мана, паспортимни кўр ишонмасанг. Мен Малайзияга келган сингапурликман. Қаерларда бўлганимни ҳам кўр. Бу менинг касбим. Мен келишилган ўйинлар ташкил қиламан. Ўзи мен билан иш қилиш ниятинглар борми?


Улар хотиржам бўлишди. Биз келишиб олдик.

-   Биз розимиз. Қанча тўлайсан?

-   Боснияга мағлуб бўлсаларинг 100 минг доллар. 30 мингини ҳозир олдиндан ташлаб кетаман.

-   Майли. Ҳисоб қандай бўлиши лозим?

-   Буни ўйин куни айтаман. Лекин, камида иккита тўп фарқи билан.

-   Келишдик.


Мен яна Палга қўнғироқ қилди. У бундай имкониятни қўлдан бой бермайди. У йигитлардан бири орқали 30 минг доллар жўнатди:

-   Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунлансин. Иккинчи таймда эса Зимбабве тўртта гол ўтказиб юбориши зарур.


Тўртта? Палга одатда иккита тўп фарқи етарди.
 
Ўйин бошланди. 20-дақиқада Зимбабве ҳисобни очди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди. Жудаям асабийлашардим. Иккинчи бўлимда эса боснияликлар иккита гол уришди. Яна битта гол қолганди. Лекин 75-дақиқада ҳаммадан ҳам кўп савол берган футболчи кутилмаганда 40 метрлардан боснияликлар дарвозасига гол киритиб қўйди.  Мен ҳаётимдаги энг ғайритабиий гол нишонлашни кўрдим: футболчи бошини ушлаб олганди - нималар қилиб қўйдим, деган маънода.
Мен келишган футболчиларнинг бешалови ҳам майдон марказига бориб ниманидир муҳокама қилишди.  Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Ўйин якунланганидан сўнг Пал менга қўнғироқ қилди. Ютқазган ўйинчини ҳеч қандай қўллар билан тинчлантириб бўлмасди:

-   Аҳмоқ, қанча ютқазиб қўйганимизни тасаввур қиляпсанми? Бу нимаси?

Бахтимга Пал юборган бола ҳам стадионда бўлиб, зимбабвелик футболчининг гол урганидан сўнг ўзини қай тарзда тутганини кўрган. Пал менга футболчилардан гаров пулини қайтариб олишни буюрди. Мен пулларни олдим ва уларнинг барчасини казинода ютқазиб қўйдим. Пал яна қўнғироқ қилиб, ўша пулларни юборган йигит орқали бериб юборишим зарурлигини айтди. Бошим қотиб қолди...
Мен пулсиз қолгандим. Келишилган ўйинлар ташкил қилиш учун ҳам пулим қолмаганди. Тан исмли дўстим менга букмекерлардан бири мен билан танишишни истаётганлигини айтди. У Зимбабве – Вьетнам ўйинидан пул ишлаб қолишни истаётганди.

-   Майли, олиб кел, - дедим мен.

Тан мени малайзиялик Яп ва хитойлик Бун исмли шахслар билан таништириб қўйди.

-   Сенинг зимбабвеликлар билан алоқанг борми? Улар билан учраштириб қўя оласанми? Ҳар бир келишилган ўйин учун биз сенга “ставка” қўйиш учун 300 минг малай ринггити ажратамиз.

Улар менинг ортимда кимдир турибди деб ўйлаётгандилар. Лекин агар бу ўхшамаса мен пулларни қайтаришимга тўғри келарди. 1997 йилда бу пул 120 минг АҚШ долларига тенг эди. Ажойиб таклиф.

-   Демак, Вьетнамга қарши ўйин учун 300 минг тикишим мумкин-а?, - деб сўрадим.

-   Албатта.


Мен яна футболчилар билан учрашдим. Уларга +4 ёки ундан ҳам йирик ҳисобга ғалаба кераклигини тушунтирдим. Бунинг учун уларга 50 минг ринггит ваъда қилдим. Кутилганидек, Зимбабве 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Стадионда Палнинг одамини кўриб қолдим. У менга асабийлашган ҳолда қараб турарди. Кейин эса Палнинг ўзини ҳам кўриб қолдим.

-   Уилсон, менинг 30 минг пулим қани?

-   Босс, кечиринг. Футболчилар пулларни ишлатиб қўйишибди. Шунинг учун бера олмадим.

-   Мен улар билан учрашмоқчиман. Учрашувни эртага белгила.


Кечки пайт мен Япдан ютуғимни олдим ва футболчиларнинг пулини ҳам бердим. Зимбабве терма жамоаси гуруҳдан кейинги босқичга йўл олди. Ярим финалда улар хитойликларга қарши майдонга тушишди. Мен уларни Пал билан учраштирдим.

-   Боснияга қарши ўйинда нима қилиб қўйдинглар?
– сўради у.

Футболчилар бошларини эгиб турардилар. Пал қалин олтин занжир тақиб юрарди. Уни ечиб футболчилардан бирининг бўйнига илиб қўйди.

-   Бу сафар мени уялтириб қўйманглар. Икки тўп фарқи билан ютқазишингиз лозим.
-   Ютқазиб берамиз босс. Муаммосиз.


Яп билан учрашдим.

-   Ҳўжайининг кейинги ўйинга “ставка” қилмоқчими?
-   У билан гаплашиб олай. Кейин сенга аниғини айтаман.


10 дақиқа кўчада айланиб, Япнинг олдига қайтиб бордим:

-   Босс сени қанча тикмоқчи эканлигингни билмоқчи.

-   Ярим миллион ринггит.

-   Кам. Камида миллион. Ёки биз бошқа букмекер топамиз.

-   Майли, миллион қўяман.


Пал ўз пулларини тикди, мен эса Япнинг пулларини. 400 минг долларга яқин пул тиккандим. Нимадир ёпишмаяпти. Хитойликларга -1 фора беришмоқда. Кўринишидан, улар билан ҳам кимдир келишган.
Ўйин бошланди. Хитойликлар гол уришга шошилмаётганди. Бизнинг йигитлар ёрдам беришга ҳаракат қилишса-да, улар гол урмаётганди. Ёмғир ёғиб кетди. Африкаликлар эса сирғаниб туша бошлашди. Хитой барибир 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.



Мен дастлабки миллион ринггитни ютиб олдим. Қўшимчасига Яп келишилган 300 мингни тўлади. Палнинг “ставка”си ҳам тўғри чиқди. Лекин, у зимбабвеликларга бир тийин ҳам бермади. Инсофсиз.

Мен эса уларга миннатдорчилик билдирган ҳолда 50 минг ринггитни бердим ва улар учиб кетадиган куни яна шунча беришимни айтиб ўтдим. Лекин Яп менинг пулларимни беришни кечиктирди ва ўз сўзимда тура олмадим. Бечора йигитлар менга аэропортдан роса қўнғироқ қилишарди. Лекин пулнинг ярми билан кетишга мажбур бўлишди.

(Давоми бор...)

Азиз Тўхтамуродов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика