UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  5 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  27 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  2 13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  0 13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  3 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  5 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  15 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  25

“Келишилган ўйинлар қироли”. IV боб (давоми) Янгиликлар

“Келишилган ўйинлар қироли”. IV боб (давоми)

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китоби тўртинчи бобининг давомини тақдим этамиз.

Давоми. Боши қуйидаги ҳаволада:

“Келишилган ўйинлар қироли”. VI боб (давоми)

Судгача мени икки ҳафта “Куинстаун” қамоқхонасида ушлаб туришди. Кейин гаров пулини эълон қилишди – 300 минг доллар. Пул йўқ эди. Руҳан якуний қарорга тайёргарлик кўраётгандим. Менинг ишим Каур исмли қаттиққўл судья аёлга топширилганди. Гувоҳлар ҳатто кўрсатмаларда ҳам адашиб кетаётганди. Чунки уларнинг сўзи бўйича бўлиб ўтган воқеалар мен АҚШда бўлган вақтимда рўй берганди. Ушбу иш ташкиллаштирилгани билиниб қолди. Ҳаттоки Пал ҳам ўз орини беркитиш учун менга қарши кўрсатма берди. Бундан бошқасини кутмаган ҳам эдим. Мен 18 ой “ўтириб” чиқдим.


2000 йилнинг март ойида озодликка чиқдим. Пул йўқ. Эски ишимни бошлашга қарор қилдим. Сива исмли дўстим голф бўйича мураббий бўлиб ишларди. У Сан-Диегода буни ўрганганди. Инглиз тилини билган пули бор ҳар бир одам бундай сертификатни қўлга киритиши мумкин эди. Сива жуда эринчоқ одам бўлиб, иссиқда соатлаб туриб зарба беришни истамасди. Шу сабабли футболда келишилган ўйинлар ташкиллаштириш билан шуғулланарди. Малайзия кубоги шарофати билан АҚШдаги ўқишига пул ишлаб олди. Мен Сивани учратганимда Лутц исмли немис дарвозабони (“Гейланг Юнайтед”) ҳамда Австралиянинг “Самбаванга” номли жамоасидаги Мирко билан ишларди.
2000 йилнинг июлида Сива билан бирга Мирко ва Лутцни кутиб туриб, хорватиялик Ивица Рагузани (“Вудленд”) кўриб қолдим. У жамоадаги энг яхши футболчилардан бири эди. Ажойиб, ҳужумкор футболчи. Икки кундан сўнг “Вудленд”нинг “Гейланг” билан ўйини бўлиши керак. Сива “Гейланг” ғалаба қозонишини, лекин Лутцнинг камроқ гол ўтказиб юборишини истарди. Ивица жамоасининг асосий қуроли ҳисобланарди. Уни жамоадан олиб ташлаш Пирлони “Ювентус”дан олиб ташлаш билан баробар. Усиз жамоа ўйнай олмасди.  
Нима қилиш зарурлиги ҳақида ўйлай бошладик:

-   Унинг оёғини синдирсак-чи? Ўшанда жамоаси ютқазарди.

-   Бу ишни қилиш учун кимгадир 30 минг доллар таклиф қиламиз, - деди Сива.

Бу менинг ҳаётимдаги хато қарорлардан бири эди. Биз бангладешлик бир неча йигитларни топиб гаплашдик. Сива “ставка”лар билан шуғулланарди. “Оёқ иши” билан эса мен шуғулланишим лозим. Сўнгги лаҳзаларда йигитлар айниб қолишди: “У жуда катта”. Барчасини ўзим қилишимга тўғри келди. 


Сингапурда кўпчилик чим устида ҳоккей билан шуғулланади. Мен ўзим билан клюшка, сумка, кепка ва қора кўзойнак олдим. “Вудленд”нинг машғулот базасига бориб, клюшкани бурчакка қўйиб қўйдим. Мураббий билан гаплаша бошладим. Бир чеккада Рагуз билан жамоадоши Макс Ничолсон машғулотни тарк этаётганини кўрдим.

-   Майли унда. Мен борай, - дедим мураббийга.

Клюшкани олиб, поездга чиқиб Ивица ва Максни кутиб турдим. Уларни купесига қарасам яна бир мураббий бирга ўтирибди. Бироз ўтиб, мураббий чиқди ва бошқа томонга кетди.


Эплай оласанми?” – дедим ўзимга ўзим. Сива “Гейланг”га “ставка” қўйиб бўлган. Мен Ивицага яқинлашдим, бор кучим билан унинг тиззасига зарба бердим. У бақирди ва йиқилиб тушди. Макс ортга қаради ва дўстини ташлаб қаергадир югуриб кетди. Уни қочаётганини кўрган Ивица ҳам бир амаллаб турди ва югуриб кетди. Оёғига ҳеч нарса қилмаган. У эртанги ўйинда майдонга тушади.
Ивицанинг ортидан қувладим. У эса ҳақиқий спринтерлардек қочарди. Макс полицияни чақиргани кетди шекилли. Ивицани узоқ вақт қувлай олмасдим. Ўша пайт менга велосипедда кетаётганлардан бири урилиб келди. Кепкамни ечиб, клюшкани отиб юбордим. Кейин уйга жўнадим.

Сивага қўнғироқ қилдим:

-   Амалладим. Макс барчасини кўрди. У қочиб кетди.

Трубкани жойига қўйиб, дўстларим билан футбол ўйнашга чиқиб кетдим. Эртасига Ивица майдонга тушмади, Сиванинг “ставка”си ютиб чиқди. Лекин мен ўз улушимни олмадим. Кейинги куни эса маҳаллий газеталар Ивица Рагузга кимдир ҳужум қилгани, лекин у одамнинг кимлигини футболчининг ўзи ҳам била олмагани ҳақида ёзиб чиқди.

Ивица Рагуз


Орадан бир қанча вақт ўтиб биз унинг уйи олдидаги тамаддихоналардан бирида ўтирардик. Кутилмаганда бизни қуршаб олишди. 30 ёки 40 нафар полициячи бизни ҳибсга олишди. Лутц ва Мирко келишилган ўйинда иштирок этгани учун қамалди. Бизни тергов учун бошқа-бошқа хоналарга олиб киришди. Макс мени эслай олмади. Велосипеддаги йигит бошқани кўрсатди. Ивица эса ҳеч кимни эслай олмади. 


Полиция мени Сивага қўнғироқ қилганимдан сўнг таъқиб остига олган. Билишимча, унинг қўнғироқларини тинглашган ва бирйўла мени ҳам ҳибсга олишган. Гаров эвазига қутулиб чиқдим. Паспортимни маълумотлар базасига олиб қўйишди. Мамлакатни бошқа ҳужжатлар билан тарк этишга ҳаракат қилдим. Лекин, Малайзия билан чегарада мени тутиб олишди. Бунинг учун бир йил муддат беришди.

Қамоқхонада Лутцни учратиб қолдим. У қамоқдаги шароитлардан нолирди. Ювуниш учун ҳам сув топиш муаммо бўларди. У бу масалада Германия элчихонасига мурожаат қилиб, қўшимча сув олишга муваффақ бўлди.
Сива эса қутулиб қолди. Германия элчиси уни ҳам ҳибсга олишни талаб қилди. Қандай қилиб пора берган одам озодликда юриши мумкин? Якунда эса Сивага: “Сени қамашимиз лозим. Ҳеч бўлмаса бир ойга”. Ҳудди таътилдек эди. Уни Лутц билан бирга кирхонага жойлаштиришди.

2001 йилнинг сентябрь ойида озодликка чиқдим. Сиванинг оиласи унинг қамалишида мени айбларди. Мен яна кимнидир ҳаётини бузмаслик учун эски дўстларим билан боғланмасликка қарор қилдим. Кўп нарса ўзгарди: “Жалан Бесар”ни таъмирлаш учун ёпишди. Букмекерлар бурчагидан асар ҳам қолмаган, ўйинчилар қаергадир ғойиб бўлишганди. Энди барча интернет орқали ишларни амалга оширарди. Мен бу борада ҳеч нарсани тушунмасдим ва кўп нарсада иштирок эта олмасдим. Чунки менинг келишилган ўйинлар ташкил қилишимни барча биларди. 


Пал менинг ғоям орқали иш қилишга ҳаракат қилганини орқаваротдан эшитиб қолдим. У “Барселона” ва “Фенербахче” жамоалари ўртасидаги ўйинда чироқни ўчириш учун кимгадир пул тўлаган. Ваҳоланки, у ерда захирадаги генератор ҳам мавжуд бўлган. Ўйин эса давом эттирилган. Пал ўшанда 3 миллион рингитга тушган. Мен унга ҳатто қўнғироқ ҳам қилиб ўтирмадим. Бошқа иш топишга қарор қилгандим. 


Кредит карточкалардаги фирибгарлик билан шуғуллана бошладим. Аввалига барчаси яхши кетаётганди. Бироздан сўнг бу ҳам фош бўлиб қолди. Ўша вақтнинг ўзида паркдаги жанжал сабаб полицияга тушиб қолдим. Офицер менга ақл билан иш тутишим лозимлигини тушунтириб қўйди. Кейин қўйиб юборишди.

Таътилни Малайзияда ўтказишга қарор қилгандим. Чегарада эса мени ушлаб, полиция маҳкамасига жўнатиб юборишди. У ерда уч ҳафта бўлдим. Навбатчилар мени очиқчасига мазах қилишарди. Адвокат йўллашга эса пулим йўқ эди. Менинг гапларимни ҳеч ким эшитишни ҳам истамасди.

Судья ҳам худди прокурор билан танишиб олгандек эди : “Бу лаънати ҳеч қачон одам бўлмайди. Яхшиси унга беш йил муддат берамиз”. 


Оилам барибир мен учун адвокат йўллашга муваффақ бўлди. У эса мени ҳимоя қилишда суст ҳаракат қиларди. Банк карточкаларидаги фирибгарлик учун тўрт йил,  паркдаги жанжал учун эса унга қўшимча равишда яна бир йил қўшилди.

Яна қамоқдаман. Яқинларим ҳам мендан узоқлаша бошлашди. Отам бир мартагина кўришга келди. Сингилларим янги йил олдидан келиб туришарди. Фақат онам доимий равишда олдимга келардилар. Кейин эса ўзим уларга кўп ҳам келавермасликни илтимос қилдим.
Онам менга янгиликларни айтиб турса-да, ташқарида нима бўлаётганидан бехабар эдим...

(Давоми бор...)


Азиз Тўхтамуродов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика