RU

Последние новости

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

Ўсмирларимиз ЖЧга чиқа олишмади: Ўзбекистон U-16 - Сурия U-16 - 2:5 Новости

Ўсмирларимиз ЖЧга чиқа олишмади: Ўзбекистон U-16 - Сурия U-16 - 2:5

U-16 ОЧ чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон U-16 - Сурия U-16 учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон U-16 - Сурия U-16 - 2:5
Голлар:
Абдулраҳмон Баракат 16, - 0:1.Абдулраҳмон Баракат 28, - 0:2. Абдулраҳмон Баракат 48, - 0:3.Муҳаммад Жаддоуа 51, - 0:4. Анас Алажи 55, - 0:5.Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев62, - 1:5.Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев 86 пенальти, - 2:5.
Ўзбекистон:
1.Акром Хўжаев, 3.Илҳомжон Алижонов (С), 4.Озодбек Қурбонов, 6.Ойбек Нурматов, 7.Жонибек Кўчимов (23.Худойберди Холиқов, 39), 8.Ислом Кенжабоев, 10.Суҳроб Нуруллоев, 11.Азизжон Ғаниев, 14.Достон Бердиқулов (16.Юсуф Шоимов, 57), 17.Дониёр Ҳошимов, 22.Абдуғани Ғанижонов (15.Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев, 54).

Захира:
5.Маъруф Жумаев, 9.Бакир Муртазоев, 12.Ҳожиакбар Шомақсудов, 13.Раҳимжон Шарипов, 18.Жаҳонгир Аҳмадов, 19.Савелий Абрамов, 21.Умид Эргашев,

Сурия:
1.Уильям Ғаннам, 3.Умар Лаҳлаҳ, 4.Ҳассан Карам Ал Дамен, 5.Васим Ал Надаф, 6.Муҳаммад Лоулоу, 7.Муҳаммад Басил Кавакби (20.Муҳаммад Ал Қодир, 90), 8.Аҳмад Ражаб, 9.Найим Ғазал Наим (21.Аҳмад Ал Ҳасси, 62), 10.Муҳаммад Жаддоуа (С), 11.Анас Алажи, 18.Абдулраҳмон Баракат (16.Маҳмуд Кибаби, 79).

Захира:
2.Муҳаммад Муҳаммад, 12.Муҳаммад Ал Ҳаллак, 13.Абдулҳади Шалҳа, 14.Муҳаммад Хўжа, 15.Хади Бргол, 17.Муҳаммад Зеид Ғрир, 22.Умар Кадиже, 23.Ғайт Сулаймон.

Четлатиш:
Ойбек Нурматов 89


                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            ЯНГИЛАШ

Ўйин тугади! Сурия чорак финал ва ЖЧ йўлланмасига эга чиқди. Ўзбекистон эса бу сафар мундиалдан четда қолди. Ўсмирларимизга эса бугун охиригача кураш олиб боришгани учун раҳмат!

90+3. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Акром Хўжаев

90+3. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Илҳом Алижонов

90+3. Бурчак тўпига эга бўлдик. Аммо Кенжабоевнинг зарбаси ноаниқ кетди!

90+2. Қизил карточка! Ўзбекистон.
Ойбек Нурматов рақибга нисбатан очиқчасига қўпол ўйнагани учун

90. Ўзгариш. Сурия.
Муҳаммад Басил Кавакби ўрнига Муҳаммад Ал Қодир тушди

89.
Кенжабоев! Қизил олмоқчи шекилли! Рақибнинг оёғига атайин зарба бериш керак эмас.

86. Пенальтидан гол урган Маҳмудхўжаев тўпни қўлига олиб марказга қараб югурди... ҳисоб йирик, лекин у шошмоқда, отаси раҳмат шу болани!

85. ГОООООООООООООЛ! Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев нуқтадан адашмади - 2:5.

84. Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев яна бир бор пенальти ишлади

82. Чорак финалнинг яна бир ўйини якунланди. Эрон ва КХДР ўртасидаги ўйинда пенальтилар серияси кузатилди. Унда КХДР ғалаба қозониб (0:0 (пенальтилар 4:2) ярим финалга чиқди

81.
ЗАРБА! Нуруллоевнинг узатган тўпини Шоимов боши билан дарвозага ноаниқ тарзда йўллади.

80.
Вакилларимиз кетма-кет уч бор бурчак тўпига эга бўлишди

79. Ўзгариш. Сурия.
Абдулраҳмон Баракат ўрнига Маҳмуд Кибаби тушди

78.
Қойил Кенжабоев! Икки нафар рақибдан қочиб кетди ва бурчак тўпи ишлаб олди

76.
Кенжабоев тўп учун курашда дарвозабоннинг юзига зарба бериб юборди, ҳакам Исломни аяди...

75.
Бурчак тўплари бизга умуман фойда бермаяпти

74.
Ўсмирларимизга қойил қолмай илож йўқ. Йирик ҳисобда ютқазишмоқда, бироқ ҳужум қилишмоқда ва гол уришга интилиш бор...

72.
Кенжабоев қулай имкониятдан фойдалана олмади

70.
Яна бир ҳолатга эътибор қаратиш лозим. Иккинчи бўлимга сурияликлар буткул янги формада тушишди. Бизнинг футболчилар эса фақат устидаги формани алмаштирди. Шу боис шортиклар хўл ва оғир бўлиб қолган

68.
Сурияликлар йирик ҳисобда олдинда боришмоқда, лекин барибир вақт чўзишга ҳаракатлар бор. Уларнинг ҳақлари бор лекин. Сабаби ҳисобда улар олдинда, биз эмас

64. ЗАРБААААААААА! Ғаниевнинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди! Афсус!

63. Пенальти! Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев пенальти ишлади

62. Ўзгариш. Сурия.
Найим Ғазал Наим ўрнига Аҳмад Ал Ҳасси тушди

61. Ўнг қанотдан Холиқовнинг узатган тўпини Маҳмудхўжаев дарвозага йўллади - 1:5.

61. ГООООООООООООООЛ! Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев! 1:5

59.
Сурияликлар эса ўйиндан завқ олиб мухлислар учун ўйнашмоқда...

58.
Ўсмирларимиз нима қилишни билмай қолишмоқда...

57. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Достон Бердиқулов ўрнига Юсуф Шоимов тушди

56. Огоҳлантириш.
Ўзбекистон. Суҳроб Нуриллоев

55. ГОЛ 0:5. Анас Алажи боши билан гол урди...

53. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Абдуғани Ғанижонов ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев тушди

52. ГОЛ! Муҳаммад Жаддоуа ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан сўнг дарвозамизни ишғол қилди - 0:4.

49.
Вазият янада оғирлашди, энди нима қиламиз? Ишонч бормикин?

48. ГОЛ! 0:3. Яна ўша Абдулраҳмон Баракат дарвозамизга учинчи голини урди

47. Огоҳлантириш.
Ўзбекистон. Кенжабоев

46. Иккинчи бўлиб бошланди

45+2.
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:2

45. Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди

43.
Бурчак тўпидан сўнг Илҳом Алижонов боши билан зарба берди, ноаниқ

40. Вакилларимиз тўлиқ куч билан ҳужумга ўтишмоқда, бурчак тўпидан сўнг Бердиқулов боши билан зарба берди, дарвозабон хато қилганди. Бироқ ноаниқ...

39. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Жонибек Кўчимов ўрнига Худойберди Холиқов тушди

36.
Ўнг қанотдан Кенжабоев олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига узатди, ноаниқ...

35.
Сурияликлар асосан ҳимояда ўйнаб қарши ҳужумларга ўтмоқда

33. ЗАРБАААААААААА! Кенжабоев! Жарима майдони ичида яқин масофадан дарвозага зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди!!!

32. Нуруллоев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва йиқитилди

30.
Ойбек Нурматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

28. ГОЛ. 0:2. Абдулраҳмон Баракат  чап қанотдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

27.
Ўйинни тик оёқда кузатаётган Мочинов ивиб кетмоқда...

24.
Кўчимовнинг зарбаси жонли девордан қайтди, Ғаниевнинг зарбаси ноаниқ бўлди

23.
Кўчимов учта футболчидан ўтиб кетди ва жарима майдони чизиғи устидан тўхтатилди. Хавфли жарима тўпи

22. Огоҳлантириш.
Сурия. Муҳаммад Лоулоу

19. Хавфли вазият!!!!!!!!!! Акром Хўжаевга тасанно!!!!!! Учта ҳимоячимиздан ўтиб кетган ҳужумчининг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабонимиз қайтарди!

18.
Ғанижонов тўпнинг ўзига келишини кутмади ва зарба бера олмади

17.
Муҳаммад Жаддоуа сал қолса пенальти ишларди, аммо Хўжаев тўпга ўйнаб ҳужумни тўхтатди

16. ГОЛ! 0:1 Абдулраҳмон Баракат жарима майдонимизга ёриб кириб дарвозани ишғол қилди.

15.
Сурия жарима майдони ичида сув тўпланиб қолган жой бор, тўп ўша ерга ерлатиб оширилса тўхтаб қолмоқда. Бундан фойдаланиш керак

15.
Кўчимовнинг йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни муштлари билан уриб юборди

14.
Кенжабоев қанотда икки рақибни алдади ва жарима тўпи ишлаб олди.

12. Огоҳлантириш.
Сурия. Муҳаммад Жаддоуа

10.
Бугун ўсмирларимиз ўйинга оппоқ либосларда майдонга тушишганди, ҳозир бир нечта футболчимизнинг формалари ранглари қорайиб улгурди...

8.
Вакилларимизда яхши имконият бор эди, аммо Нуруллоев рақиб жарима майдони ичида тўпга зарба бера олмади

5. Хавфли вазият! Сурияликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Хўжаев дастлабки зарбани қайтарди ва тўп ҳужумчига келиб тушди, аммо майдондаги сув йиғилиб қолган жойдан ҳужумчи зарба бера олмади...

4.
Футболчилар анча оғир ҳаракат қилишмоқда. Майдон жуда оғир... Ёмғир эса ёғишда давом этмоқда

3. Хавфли вазият! Акром Хўжаев тўпни эгаллаб олди

2.
Майдон анчагина хўл, тўпни олиб юриш анчагина қийин

1.
Ўйин бошланди.

- Учрашувни эронлик Алиризо Фағони бошқариб боради

- Демак ўйин бошланишига барча нарса тайёр, Бангкокда ёмғир, момақалдироқ... Лекин барчамиз бор эътиборимизни ўйинга қаратамиз

-
Навбат Сурия давлат мадҳиясига

-
Битта кўйлакда ўйинга чиққан Александр Мочинов анчагина хўл бўлиб улгурган

- Ўзбекистон давлат мадҳияси!

- Стадионга келган Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги терма жамоамиз мухлислар клуби томонидан ажойиб баннер тайёрланган: "Бугун ёки Ҳеч қачон!"

-
Ёмғир ёғишда давом этмоқда, лекин ҳакамлар ўйинни бошлашга қарор қилишган.

- Диққат! Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда!

-
Об ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ўзбекистонлик мухлислар доим қувноқ кайфиятда!



- Таиландда жуда кучли ёмғмир ёғмоқда. Шу боис ҳам ўйин 30 дақиқага кечиктирилди. Демак баҳс соат 18:30да бошланади.



- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Таиланддаги Осиё чемпионати чорак финалида Сурияга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсда ғалаба қозонган жамоа кейинги йил Чилида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўла киритади.

-
Учрашув соат 18:00да бошланади.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика