“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди
14 янв 22:30
Новости
“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди
"Ўзбекистон тумани аҳли учун катта янгилик!
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янги мавсумдан “Яйпан Фарғона” клубимизни Про лига мусобақасига қабул қилишга тайёр эканини маълум қилди. Бу қарорда Ўзбекистон туманида мавжуд инфратузилманинг ҳамда академиянинг мавжудлиги муҳим рол ўйнади. Аммо бунда майдон ва инфратузилмани талаб даражасига олиб келиш шарти қўйилди.
Шунинг учун, Фарғона вилояти ҳокими Бозаров Ҳайрулло Хайитбаевич ташаббуси билан ишчи гуруҳ шакллантирилиб, “Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига талаблари даражасига олиб чиқиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.
Ушбу жараёнда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда “Яйпан Фергана” клуби раҳбарияти ҳамкорликда иш олиб бормоқда ва келгусидаги фаолият бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди.
Олдинда масъулиятли вазифалар ва катта мақсадлар турибди. Ушбу йўлда барчанинг қўллаб-қувватлаши муҳим", -дейилади “Яйпан Фарғона” клуби расмий хабарида.


Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии