RU

Последние новости

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  9 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  13 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  249 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади Новости

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мамлакат миллий чемпионатининг 3-тур баҳслари 13 октябрда якунига етиши билан Тошкентда 18 октябрга қадар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Машғулотлар "Юнусобод" спорт мажмуасида олиб борилади. 

Мазкур йиғин ноябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган V Ислом бирдамлик ўйинлари мусобақаси олдидан асосий кўрик вазифасини ўтаб беради. 

Йиғин давомида жаҳон футзалида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Қозоғистон терма жамоаси билан назорат учрашувида куч синашиш ҳам режалаштирилган. Ён қўшниларимизга қарши ўртоқлик ўйини 16 октябрь куни соат 17:00 да "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва "Спорт" телеканали ҳамда ЎФФнинг YouTube канали орқали тўғридан тўғри, жонли тарзда трансляция қилинади. Ўз ўрнида, учрашувни бевосита "Юнусобод" мажмуасида кўришни истаган барча ишқибозлар мутлақо бепул киритилади. 

Мураббийлар штаби бу галги йиғинга қуйидаги футзалчиларни жалб этган:

Дарвозабонлар – Шавкат Ибрагимов (“Оил Стар”), Мирислом Миралиев (ОКМК), Дониёр Умаров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар – Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”), Машраб Одилов (БМБ), Шаҳзод Саъдиев (БМБ).

Қанот ўйинчилари – Шаҳрам Фахриддинов (ОКМК), Хайрулла Солихов (ОКМК), Муҳаммадали Хусанбоев (БМБ).

Қанот ҳужумчилари – Элбек Тўлқинов (“Оил Стар”), Аброр Ахмедзянов (ОКМК), Ихтиёр Ропиев ("Насаф"), Акбар Усмонов (СҚБ), Далер Эшонқулов ("Динамо"). 

Ҳужумчилар – Музаффар Аҳаджонов (БМБ), Артур Умуров ("Оил Стар").

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика