RU

Последние новости

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди Новости

ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди

Кеча, 20 октябрь куни Ўзбекистон профессионал футбол клублари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда 2026 йилги мавсум юзасидан бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Айни вақтда Ўзбекистонда ОФК лицензиясига эга чиққан 17 та клуб мавжуд. Уларнинг 16 таси Суперлига иштирокчилари ҳисобланади. Про лига клублари орасидан фақатгина "Локомотив" лицензиялаш талабларини бажара олган. Шундан келиб чиқиб, Лига учрашувни улар иштирокида ташкил этди.

Бир ҳафта муқаддам Лига проф клубларга “Суперлига регламенти-2026” лойиҳасини тақдим этганди. Унда бир қатор сезиларли қўшимчалар назарда тутилган. Кечаги учрашувда бу ҳақда юзасидан фикр алмашилди. Тахминан 4 соат давом этган йиғилиш давомида Лига ва клублар бир қатор масалаларда келишувларга эришди, эндиликда регламентдаги айрим масалалар Ассоциация иштирокида кўриб чиқилади ва шундан кейин унинг якуний варианти тасдиқланади.

Қуйида учрашувдан ўрин олган мавзулар билан танишиш мумкин:  


• Суперлига-2026 тақвими; 

• Суперлига қуръасининг янги механизми; 

• Суперлига стадионларида VAR марказларини ташкил этиш масаласи; 

• Суперлига стадионларини парваришлаш ва уларга техника жалб этиш масаласи; 

• Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари масаласи; 

• Суперлига клублари тарбияланувчиларини рўйхатдан ўтказиш масаласи; 

• Суперлига клублари футболчиларининг майдондаги ҳаракати ва физиологик ҳолатини таҳлил қилувчи компаниялар билан ишлаш масаласи;

• Суперлига ўйинлари интенсивлигини ошириш, антифутбол ҳолатларига қарши курашиш ва тоза ўйин вақтида сезиларли ўзгаришларга эришиш масаласи;

• Суперлига телетрансляцияси масаласи; 

• Тартиб-интизом қўмитаси масаласи; 

• Стадионлар бўйича ишчи гуруҳ масаласи; 

• “Суперлига регламенти” юзасидан муҳокама.

Йиғилишда муҳокама қилинган мавзулар тўлиқ баёнлаштирилади ва Лига унда қабул қилинган қарорлар, жиддий муҳокамаларга сабаб бўлган мавзуларни конкретлаштириш устида ишлайди. Бу бўйича ҳар қандай янгилик Лига саҳифаларидан ўрин олади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика