RU

Последние новости

17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1

Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" баҳси якунланди.

"Бухоро" - "Шўртан" 3:1 LIVE

Гол: 30 - Дониёр Нарзуллаев. 40 - Асилбек Қайюмов (Шаҳбоз Жўрабеков), 49 - Фране Чиряк, 87 -  Иззатилло Пўлатов (Муҳаммад Йўлдошев)

"Бухоро" – "Шўртан"

29.06.2025, 20:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Азимов, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Диёр Темирбеков

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Комиссар: Феруз Ғаниев

"Бухоро": 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Иззатилло Пўлатов, 5. Сардор Қулматов, 10. Шоҳруз Норхонов ((19. Билол Туплиев, 46)), 17. Жавоҳир Рўзиев (6. Равшан Ҳайруллаев72), 25. Фране Чиряк, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 33. Йосип Томашевич , 77. Асилбек Қайюмов ( 88. Доминик Бегич,55), 96. Фране Икич, 97. Шаҳбоз Жўрабеков (9. Ҳусайн Эргашбоев, 90).

Захирадагилар: 21. Отабек Боймуродов, 4. Жавоҳир Ўтамуродов, , 7. Муҳаммадсафо Фозилов, 8. Анваржон Жўраев, 93. Марко Колакович.

"Шўртан": 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 4. Улуғбек Ҳудойбердиев, 6. Сирожиддин Қўзиев, 10. Темур Мамасиддиқов, 15. Жўрабек Маннонов (11. Далер Шарипов, 85), 19. Нуриддин Ҳасанов (33. Бекжон Раҳматов, 46), 24. Дониёр Нарзуллаев, 45. Ғанишер Қодиров (9. Шаҳзод Неъматжонов, 46 (8. Шаҳбоз Нуриддинов, 74)), 55. Азизбек Пирмуҳаммадов, 77. Асадбек Саидхонов (14. Аброрбек Тошқўзиев, 70).

Захирадагилар: 35. Шерзодбек Абдураимов, 22. Сардор Саъдуллаев, 70. Миржалол Жумаев, 99. Камрон Сайдазимов.

Огоҳлантириш: 56 - Жавоҳир Рўзиев, 90+4 - Фране Икич, 90+8 - Сирожиддин Қўзиев, 90+8 - Доминик Бегич

Четлатиш: 90+10 - Улуғбек Ҳудойбердиев, 


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+10. Улуғбек Ҳудойбердиев  четлатилди

90+8 Бегич ва Қўзиев огоҳлантирилди

"Бухоро"нинг ўйинларида сўнгги дақиқаларда албатта "ишкаллар" кўп бўлади. Мана бугун ҳам баҳснинг сўнгги дақиқаларида "жанг бўлмоқда"

90+4. Фране Икич огоҳлантирилди

87. ГОООЛ. ВАР кўрди ва бухороликлар офсайдда эмаслиги маълум бўлди. Гол муаллифи Пўлатов.

Гол ҳисобга олинса, ён ҳакам катта хатога йўл қўйган бўлади. Сабаби ён ҳакам ВАР бўлишига қарамасдан байроғини кўтарди. Буни кўрган меҳмонлар тўпга югуришмади. Бош ҳакам эса ўйнашга имкон берди. Шу тариқа, мезбонлар ҳеч қандай қаршиликсиз гол уришди. Кўрамиз...

Ҳакам ВАРни эшитмоқда

87. Бухороликлар гол уришди, бироқ ён ҳакам офсайд қайд этди

85. Шарипов Манноновнинг ўрнига майдонга тушди

81. Мезбонларда яхши имконият бўлди. Бегичнинг зарбаси ноаниқ кетди

79. Учрашувдаги шиддат анча пастлади. Мезбонлар яхши ҳимояланишмоқда. Меҳмонлар эса ҳужум ташкил қилишда муаммолар бор

74. Иккинчи бўлимнинг бошида майдонга тушган Неъматжоновнинг ўрнига Нуриддинов майдонга тушди

72. Рўзиев учун учрашув якунланди. Унинг ўрнига Равшан Ҳайруллаев майдонга тушди

70. Тошқўзиев Саидхоновнинг ўрнига майдонга тушди

64. Меҳмонлардан навбатдаги ҳужум. Мамасидиқовнинг зарбасига аниқлик етишмади

58. Асадбек Саидхоновнинг зарбаси ҳимоячига тегди ва бурчакка чиқиб кетди. Ғузорликлар бурчак зарбасидан фойдалана олишмади

56. Жавоҳир Рўзиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди

55. Бегич Қаюмовнинг ўрнига майдонга тушди

52. Туплиев яхши ҳаракат қилди ва зарба йўллади. Унинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

49. ГОООЛ. Фране Чирякдан супер гол. Легионернинг зарбаси шунчаки даҳшат чиқди. Бу зарбани дарвозабон олиши жуда қийин эди

46. Раҳматов ва Неъматжонов майдонга тушди. Қодиров ва Ҳасанов майдони тарк этди

46. Туплиев майдонга тушди. Майдони Томашевич тарк этди.

Иккинчи бўлим бошланди

Танаффус. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 1:1

40. ГОООЛ.  Жўрабековдан супер узатма ва Қаюмовдан гол.

36. Жавоҳир Рўзиев яхши имкониятга эга бўлди. Бироқ ёш футболчининг зарбаси жуда ноаниқ

33. Ҳимоячининг хатосини Эшбўтаев тўғирламоқда

30. ГОООЛ. Дониёр Нарзуллаев ҳисобни очмоқда. Жаримадан узатилган тўпни Абдуллаев қайтарди. Қайтган тўпни эса Нарзуллаев ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди

28. Сирожиддин Қўзиевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

25. Қаюмов икки дақиқанинг ичида иккинчи марта зарба йўллади. Унинг зарбаси ноаниқ кетди

24. Асилбек Қайюмовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

19. Ҳозирча мезбонлар узатмаларда кўплаб хатоларга йўл қўйишмоқда ва бунинг натижасида меҳмонлар майдон марказидан тўп билан ҳужумга ўтишмоқда. Бироқ ғузорликларда ҳам ҳозирча хатоликлар етарли

16. Асадбек Саидхоновнинг зарбаси жуда ноаниқ кетди

15. Учрашув анча сокин ўтмоқда. Томонларнинг ҳеч бири ҳали хавфли вазият яратишмади

9.Улуғбек Ҳудойбердиев йўллаган зарбаси ҳимоячига тегмоқда

5. Меҳмонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Бироқ Абдуллаев тўпни эгаллаб олди

Учрашув бошланди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика