UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  1 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:57Англия лига кубоги. "Ньюкасл" – "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  3 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  6 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  3 22:10Бобир Абдиҳолиқов расман "Насаф"га қайтди  6 21:59"Сўғдиёна" расман черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  4 20:55Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди  39 20:33"Барселона" Канселу ҳақидаги барча хабарларни сайт ва ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлади  0 20:04"Андижон" назорат баҳсида Туркия жамоаси дарвозасига 3 та тўп йўллади  14 19:39"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди  1 19:25Туркия Кубоги. "Истанбул Башакшеҳир" "Болуспор"дан устун келди, Файзуллаевдан голли пас!  6

Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" баҳси якунланди.

"Бухоро" - "Шўртан" 3:1 LIVE

Гол: 30 - Дониёр Нарзуллаев. 40 - Асилбек Қайюмов (Шаҳбоз Жўрабеков), 49 - Фране Чиряк, 87 -  Иззатилло Пўлатов (Муҳаммад Йўлдошев)

"Бухоро" – "Шўртан"

29.06.2025, 20:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Азимов, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Диёр Темирбеков

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Комиссар: Феруз Ғаниев

"Бухоро": 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Иззатилло Пўлатов, 5. Сардор Қулматов, 10. Шоҳруз Норхонов ((19. Билол Туплиев, 46)), 17. Жавоҳир Рўзиев (6. Равшан Ҳайруллаев72), 25. Фране Чиряк, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 33. Йосип Томашевич , 77. Асилбек Қайюмов ( 88. Доминик Бегич,55), 96. Фране Икич, 97. Шаҳбоз Жўрабеков (9. Ҳусайн Эргашбоев, 90).

Захирадагилар: 21. Отабек Боймуродов, 4. Жавоҳир Ўтамуродов, , 7. Муҳаммадсафо Фозилов, 8. Анваржон Жўраев, 93. Марко Колакович.

"Шўртан": 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 4. Улуғбек Ҳудойбердиев, 6. Сирожиддин Қўзиев, 10. Темур Мамасиддиқов, 15. Жўрабек Маннонов (11. Далер Шарипов, 85), 19. Нуриддин Ҳасанов (33. Бекжон Раҳматов, 46), 24. Дониёр Нарзуллаев, 45. Ғанишер Қодиров (9. Шаҳзод Неъматжонов, 46 (8. Шаҳбоз Нуриддинов, 74)), 55. Азизбек Пирмуҳаммадов, 77. Асадбек Саидхонов (14. Аброрбек Тошқўзиев, 70).

Захирадагилар: 35. Шерзодбек Абдураимов, 22. Сардор Саъдуллаев, 70. Миржалол Жумаев, 99. Камрон Сайдазимов.

Огоҳлантириш: 56 - Жавоҳир Рўзиев, 90+4 - Фране Икич, 90+8 - Сирожиддин Қўзиев, 90+8 - Доминик Бегич

Четлатиш: 90+10 - Улуғбек Ҳудойбердиев, 


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+10. Улуғбек Ҳудойбердиев  четлатилди

90+8 Бегич ва Қўзиев огоҳлантирилди

"Бухоро"нинг ўйинларида сўнгги дақиқаларда албатта "ишкаллар" кўп бўлади. Мана бугун ҳам баҳснинг сўнгги дақиқаларида "жанг бўлмоқда"

90+4. Фране Икич огоҳлантирилди

87. ГОООЛ. ВАР кўрди ва бухороликлар офсайдда эмаслиги маълум бўлди. Гол муаллифи Пўлатов.

Гол ҳисобга олинса, ён ҳакам катта хатога йўл қўйган бўлади. Сабаби ён ҳакам ВАР бўлишига қарамасдан байроғини кўтарди. Буни кўрган меҳмонлар тўпга югуришмади. Бош ҳакам эса ўйнашга имкон берди. Шу тариқа, мезбонлар ҳеч қандай қаршиликсиз гол уришди. Кўрамиз...

Ҳакам ВАРни эшитмоқда

87. Бухороликлар гол уришди, бироқ ён ҳакам офсайд қайд этди

85. Шарипов Манноновнинг ўрнига майдонга тушди

81. Мезбонларда яхши имконият бўлди. Бегичнинг зарбаси ноаниқ кетди

79. Учрашувдаги шиддат анча пастлади. Мезбонлар яхши ҳимояланишмоқда. Меҳмонлар эса ҳужум ташкил қилишда муаммолар бор

74. Иккинчи бўлимнинг бошида майдонга тушган Неъматжоновнинг ўрнига Нуриддинов майдонга тушди

72. Рўзиев учун учрашув якунланди. Унинг ўрнига Равшан Ҳайруллаев майдонга тушди

70. Тошқўзиев Саидхоновнинг ўрнига майдонга тушди

64. Меҳмонлардан навбатдаги ҳужум. Мамасидиқовнинг зарбасига аниқлик етишмади

58. Асадбек Саидхоновнинг зарбаси ҳимоячига тегди ва бурчакка чиқиб кетди. Ғузорликлар бурчак зарбасидан фойдалана олишмади

56. Жавоҳир Рўзиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди

55. Бегич Қаюмовнинг ўрнига майдонга тушди

52. Туплиев яхши ҳаракат қилди ва зарба йўллади. Унинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

49. ГОООЛ. Фране Чирякдан супер гол. Легионернинг зарбаси шунчаки даҳшат чиқди. Бу зарбани дарвозабон олиши жуда қийин эди

46. Раҳматов ва Неъматжонов майдонга тушди. Қодиров ва Ҳасанов майдони тарк этди

46. Туплиев майдонга тушди. Майдони Томашевич тарк этди.

Иккинчи бўлим бошланди

Танаффус. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 1:1

40. ГОООЛ.  Жўрабековдан супер узатма ва Қаюмовдан гол.

36. Жавоҳир Рўзиев яхши имкониятга эга бўлди. Бироқ ёш футболчининг зарбаси жуда ноаниқ

33. Ҳимоячининг хатосини Эшбўтаев тўғирламоқда

30. ГОООЛ. Дониёр Нарзуллаев ҳисобни очмоқда. Жаримадан узатилган тўпни Абдуллаев қайтарди. Қайтган тўпни эса Нарзуллаев ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди

28. Сирожиддин Қўзиевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

25. Қаюмов икки дақиқанинг ичида иккинчи марта зарба йўллади. Унинг зарбаси ноаниқ кетди

24. Асилбек Қайюмовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

19. Ҳозирча мезбонлар узатмаларда кўплаб хатоларга йўл қўйишмоқда ва бунинг натижасида меҳмонлар майдон марказидан тўп билан ҳужумга ўтишмоқда. Бироқ ғузорликларда ҳам ҳозирча хатоликлар етарли

16. Асадбек Саидхоновнинг зарбаси жуда ноаниқ кетди

15. Учрашув анча сокин ўтмоқда. Томонларнинг ҳеч бири ҳали хавфли вазият яратишмади

9.Улуғбек Ҳудойбердиев йўллаган зарбаси ҳимоячига тегмоқда

5. Меҳмонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Бироқ Абдуллаев тўпни эгаллаб олди

Учрашув бошланди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика