Эндрик: "Алонсодан кўп нарсани ўргандим"
15 янв 22:20
Новости
Эндрик: "Алонсодан кўп нарсани ўргандим"
Айни дамда "Лион"да ижара асосида ўйнаётган "Реал" ҳужумчиси Эндрик "қироллик клуби"дан истеъфога чиқарилган Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди.
"Мадридда Хабидан кўп нарсаларни ўргандим. У юқори даражадаги футболчи бўлган ва футболни жуда зўр тушунади. Гарчи узоқ вақт давомида жароҳатда юриб, жамоа билан бўла олмаган бўлсам-да, у кўп нарсаларни ўргатди. Энди Фонсекадан ўрганяпман. Агарда мия барчасини яхши қабул қилса, буюк мураббийлардан ҳар куни ниманидир ўрганса бўлади, айнан шу учун ҳаракат қиляпман", - деди Эндрик.
Мавсумнинг илк қисмида Эндрик "Реал" таркибида фақатгина 3 ўйинда иштирок этди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии