RU

Последние новости

00:43Силва ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 00:12"Манчестер Юнайтед" Эдерсонни харид қилмоқчи  0 00:05Суперлига. "Қўқон-1912" ғалаба қозонди, "Динамо" ва "Бунёдкор" эса ўз майдонларида дуранг ўйнашди  0 23:49Темурхўжа Абдухолиқов четлатилишига муносабат билдирди  1 23:30Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Унион"га гол уролмади, "Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги "Дер Класикер"да эса жанговар дуранг қайд этилди  4 23:25АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд" билан дуранг ўйнади  7 23:05"Леганес" — "Барселона". Левандовски, Рафинья ва Ямал асосий таркибда  13 23:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Фейха" ўз уйида "Ал Қодисия"ни ишончли ҳисобда таслим этди, Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  2 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади ва ассист қайд этди, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  9 22:07"Ал Насср" — "Ар Риёд". Отавио, Мане, Дуран ва Роналду асосий таркибда  4 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  5 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  5 20:58Қозоғистон кубоги. "Турон" "Атирау"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди, Асқаровдан ассист  0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман! 90 дақиқа балки ундан ҳам кўпроқдир эътиборни йўқотмасдан ўйнадик. Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик ва қарши ҳужумда жудаям яхши ҳаракат қилдик. Иштиёқ, тактик ва жисмоний томонлама рақибдан устун келдик, шу сабабли ғалаба қозондик. 

- Баҳс аввлида Алиқулов ва Мозговой тўқнашиб кетганда қанчалик хавотирландингиз? 

- Улар ҳаводаги курашларда яхши ўйнашади. Биринчи навбатда иккаласи майдонни тарк этишидан қўрқдим. Сабаби "Пахтакор" иккинчи қаватда яхши ўйнайди ва Алиқулов бугунги баҳсда жуда зарур эди. Шукурки ўша вазият биз учун яхши тугади ва ҳар иккала футболчимиз тўлиқ ўйнади. 

- Матеус Лима Круз жамоага келганида кўп танқидларга сабаб бўлганди. Бугун эса анча фаол бўлди, унинг ўйинидан қанчалик қониқдиз? 

- Албатта бугун жамоага ёрдам берди, кўп меҳнат қилди. Тўғри Лима Круз бошида келганида жамоамиз ўйинига киришиб кетишига вақт керак эди. Жисмоний ҳолатини ҳам яхшилаб олишимиз керак эди. Бугун унинг ва барча футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим. Бугун улар майдонда катта кўламдаги ишни бажаришди. Ҳимояда ҳеч қандай хатосиз ўйнадик. 

- "Пахтакор" сафидаги энг хавфли футболчи бу - Черан. Бугун унга деярли имкон берилмади. Ўйиндан олдин унга персонал тарзда ўйнаш топшириғи бормиди? 

- Черан, Банашак, Ҳамробеков ва Алижоновга персонал ўйнадик. Ҳамробековга қарши Бозоровни қўйдик, бу ўзини оқлади. Ҳамробеков бирорта ҳужум бошлаб бермади. Иккита марказий ярим ҳимоячи эса Черанни тўхтатиб қолишди. Ҳимоячиларимиз Банашакни яхши "ёпишди". 

- Жамоа босимга тайёрми? Энди мухлислар чемпионликни талаб қилишади. 

- Босимга йигитларимиз кўникиб боришмоқда. Руҳан ҳам ўсиб боришмоқда. Босим катта бўлган ўйинларда ҳаракат қилдик: бугун, ОЧЛ плей-офф, ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари. Йигитларимиз бу ўйинларда босимга бардош беришди.

- Кубок ярим финалида ҳам ўйнайсизлар. Ўша пайтга келиб иккаласидан бирини танлашга тўғри келиб қолмайдими?

- Албатта олдимизда ўйинлар бор, кубок ўйинлари ҳам бор. Захира имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланиб ҳар иккала фронтда охиригача курашамиз.

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика