RU

Последние новости

01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Тезкор хабар! ОЧЛ Шарқ минтақасининг иккита гуруҳ ўйинлари Ўзбекистонда бўлади Новости

Тезкор хабар! ОЧЛ Шарқ минтақасининг иккита гуруҳ ўйинлари Ўзбекистонда бўлади

Теги :  ОЧЛ-2021
Осиё чемпионлар лигасининг Шарқ минтақаси ўйинлари юртимизда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Ушбу хабар рост бўлиб чиқди. Бугун ОФК Шарқ минтақасининг "H" ва "I" гуруҳи беллашувлари Ўзбекистонда ўтказилишини маълум қилди. Бу ўйинлар 25 июнь - 11 июль оралиғида бўлиб ўтади. 

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги 23 июнь куни "Тегу" (Ж.Корея) - "Чианграй Юнайтед" (Таиланд) учрашуви ҳам Ўзбекистонда ўтади. Ушбу ўйин ғолиби "I" гуруҳидан ўрин олади.

Сал кейинроқ ўйинлар қайси стадионда ўтказилиши эълон қилинади деб ёзилган хабарда. Эслатиб ўтамиз, Шарқ минтақасида ҳам 20та жамоа тўрттадан 5 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради.

Бешта гуруҳдан учтасига Таиланд мезбонлик қилади. Демак, яна иккита гуруҳ баҳслари бизда ташкил этилади.

"H" гуруҳи:
"Чонбук Хюндай" (Ж.Корея), "Гамба Осака" (Япония), "Тампинес Роверс" (Сингапур), "Сидней ФК" (Австралия).

"I" гуруҳи: "Кавасаке Фронтале" (Япония), "Бейжинг Гоан" (Хитой), "Юнайтед Сити" (Филиппин), плей-офф ғолиби. 


ОЧЛ Шарқ минтақаси ўйинлари Ўзбекистонда бўладими?         

Диёр Имомхўжаев: "ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Жар" стадионларида ўтиши мумкин"        

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика