RU

Последние новости

07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  0 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  2 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  159 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0

Шота Арвеладзе: "ОЧЛда қатнашиш учун Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Сидиқов ҳали ўз даражасини кўрсатади" Новости

Шота Арвеладзе: "ОЧЛда қатнашиш учун Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Сидиқов ҳали ўз даражасини кўрсатади"

Coca Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шота Арвледазе қатнашди.




"Авваламбор, шифокорларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Охирги бир ярим ой биз учун даҳшатли ўтди, раҳбариятга ҳам раҳмат. Улар вирус билан боғлиқ жиддий муаммоларимизга тезда чора кўришди. Бу очко тўплаш эмас, бу соғлиқ, бу ҳаёт. Барчани футбол қайтгани билан табриклайман. Биринчи ўйинни ўтказдик. Албатта, тайёрланиш жараёни қийин ўтди, тахминан 17 киши касалланганди. Кимдирда вируснинг енгил формаси, кимдирда бир оз оғирроқ формаси кузатилди. Ғалаба билан ҳам, касалликни енгиб ўтишгани билан ҳам йигитларни табриклайман. Улар бугун чиройли ўйин кўрсатишди ва муносиб ғалабага эришдилар. Умид қиламанки, кейинги ҳаётимиз тўхтаб қолмайди ва барчаси яхши бўлади. Нафақат футболчилар, уларнинг оиласи, барча мухлислар соғ бўлишсин", - дейди Арвеладзе.

"Пахтакор"да тақвим тиғиз. Олдинда Чемпионлар Лигаси ҳам бор. Жамоага ротация керак. Бундан ташқари, кўп футболчилар касал бўлиб қолган, айримлари яхши формада эмас. Вазиятдан қандай қилиб чиқиб кетмоқчисиз?

- Ҳар 3 кунда вазиятга қараймиз. Кимдир ўзини яхши ҳис этмаса, бунга чора кўрамиз. Ҳозир ҳаммаси яхши, бугун 5 та ўзгаришга қўл урдик. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади. Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Бизни олдинда "Насаф", "Локомотив" ва "Андижон"га қарши 3 та қийин ўйин кутяпти.

Жавоҳир Сидиқовнинг ҳолати қандай? У нега ўйнамаяпти? Айниқса, у қўқонлик ишқибозларнинг ёқимтойи.

- Уни барча ёқтиради.  Сидиқов оғир жароҳатидан 1,5-2 ой олдин тузалди ва охиригача тикланди.  Ҳали унинг вақти келади ва ўз даражасини кўрсатади.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика