RU

Последние новости

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  6 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  5 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  10 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  2 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди Новости

Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйинни яхши бошлагандик, гол ҳам ургандик. Афсуски кейинчалик иккита қарши ҳужумда голлар қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда ҳам устунлик биз томонда бўлди, лекин учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. "Хоразм" чуқур ва яхши ҳимояланди. Биз вазиятлар ярата олмадик. Камчиликлар устида ишлаймиз. Бизда жамоа янги. Бир-бирини тушуниши учун вақт керак бўлади. Машғулотларда камчиликлар устида ишлаймиз.

- Жамоага янги келиб қўшилган футболчилар нима сабабли жамоага қўшилди?

- Асосан ҳужум ва ўрта чизиқдаги футболчиларни жамоага чақирдик. Биринчи даврада биздаги асосий муаммо ҳужумда бўлди. Биз тўпни кўп ушлаб турсак-да, кўп ҳужум қила олмаётгандик. Шу сабабли ёш бўлса ҳам креативроқ ва олдинга ўйнайдиган футболчиларни жамоага олиб келдик. Кейинги ўйинларда улар жамоага ёрдам беради. 

- Бугунги ўйинга қандай тактика танланганди?

- Асосан прессинг эвазига ўйнашимиз, ҳужумда агрессивроқ бўлишимиз керак эди. Рақиб бизга босим ўтказишини билгандик ва айрим вазиятларда узун пасларни синаб кўрдик. Афсуски биз қарши ҳужумларда голлар ўтказиб юбордик. Дастлабки икки голда биз бурчак зарбасини амалга оширдик, бироқ голни улар уриб кетишди. Биз қарши ҳужумга тайёр эмасдик.

- Жамоада тажрибали футболчилар камдек туюлмоқда.

- Тажрибали футболчилар кам. Давралар оралиғида бундай футболчиларни олиб келиш жуда қийин. Маблағимиз ҳам катта футболчиларга етмайди. 

- Ўзингиз истаган футболчиларни олиб кела олдингизми? Амалга ошмаган трансферлар ҳам борми?

- Ҳа, амалга ошмай қолган трансферлар ҳам бор. Бир қанча легионерларни кўргандик, бироқ уларнинг трансфери ўхшамади. "Насаф"дагилар Сардор Баҳромовни берамиз дейишганди, бироқ сўнгги паллада унинг уйидагилари бу трансферга қаршилик қилишди. Жамоага олиб кела олмадик.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика