RU

Последние новости

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  14 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик" Новости

Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бир ойлик танаффусдан кейинги дастлабки ўйин бўлди. Иккинчи даврага яхши тайёргарлик кўрдик. Бугунги учрашув вазиятларга бой бўлди дея оламан. Икки жамоада ҳам яхши имкониятлар бўлди, аммо икки жамоа ҳам гол ура олмади. Жамоага янги қўшилган футболчилар бор. Улар жамоага тезда киришиб кетади деган умиддаман. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб, кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Вақт жуда кам. "Сурхон" жамоасини бир очко билан табриклайман" - дея фикр билдирди Акмал Рустамов бугунги учрашув ҳақида.


- Икки жамоада ҳам бир хил камчиликлар кузатилгандек. Яъни ҳужум билан майдон марказини боғловчи қатлам яхши ишламади...

- Мен ўзимнинг жамоам ҳақида гапираман. Бизда марказда яхши футболчилар бор. Ислом Кенжабоев ва Асрор Ғофуров. Бугун улар борини бериб ҳаракат қилишди. Умуман олганда, бутун жамоага раҳмат айтаман. Вазиятларимиздан фойдалана олганимизда ғалаба қозонган бўлардик. Биз рақибдан кўра кўпроқ вазиятлар яратдик. Биринчи бўлимда биз 2-3та вазиятларга эга бўлдик, бироқ дуранг бўлиши битилган экан.

- Ҳакамнинг қарорларига эътирозингиз борми?

- Ҳакамлар қўмитаси бор. Уларни муҳокама қилиш менга эмас. Ҳакамларни назорат қилувчи органлар бор. Улар майдонда пенальти йўқ дедими, демак пенальти йўқ экан.

Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Улар Навоийдан 600 километр масофа босиб келишди.

- Биринчи бўлимда яхши вазиятлар кўп бўлди. Иккинчи бўлимда иккита ҳужум билан ҳаракат қилиш вазиятини ўйлаб кўрмадингизми?

- Биз ҳар доим режага асосан иш тутамиз. Биринчи бўлимда Норхонов ҳам ёмон ҳаракат қилмади, танаффусдан сўнг эса яна ҳужум чизиғимизни кучайтиришимиз мумкин эди, аммо бир нафар ҳужумчи билан ўйинни якунлашга қарор қилдик.

- Сўнгги пайтларда "Қизилқум" жуда ҳам жанговар жамоа деб таъкидлашмоқда. Жамоа курашувчанлиги туфайли дуранглар бироз кўпайиб кетгандек. Ушбу дурангларни ғалабага айлантириш учун нима етишмаяпти?

- Ғалаба қозониш учун бизга реализация етишмаяпти. Ўзингиз кўрдингиз биринчи бўлимда 2-3та вазиятлар яратдик, танаффусдан кейин ҳам шундай имкониятларимиз бўлди. Тўп дарвозага кирмаяпти. Ушбу жабҳа устида ишлашда давом этамиз. Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик. "Қизилқум" жамоаси мусобақа жадвалида юқорироқ ўринда бўлиши учун ишлашда давом этамиз ва бундай камчиликларни бартараф этамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика