RU

Последние новости

14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  2 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  8 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  9 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  2 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  29 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  8 11:06«Ювентус» «Барселона»га 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:40Роналдунинг «Ал Насср» билан янги келишувига кўра ҳафтасига қанча маош олиши маълум  7 10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  3 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  2 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  14 08:45«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 08:05«Ланс» Ҳусановнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 07:31«Ювентус» ПСЖ футболчиси билан шартнома тузди  2

Миржалол Қосимов: "Замонавий футболни туриб ўйнаб бўлмайди" Новости

Миржалол Қосимов: "Замонавий футболни туриб ўйнаб бўлмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




"Турнир жадвалининг юқори поғоналарини эгаллаб турган икки жамоа тўқнашди. Қолаверса "Пахтакор" яхши шаклланган жамоа. Икки, уч йилдан бери деярли бир хил таркиб билан ҳаракат қилиб келмоқда. Таркибида кучли ижрочилар бор. Менимча ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Қисқа вақт ичида дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ. Қўшиб берилган дақиқаларда яна гол ўтказиб, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Ҳақиқатдан ҳам чиройли ўйин бўлди. Айрим жароҳат олган футболчиларимиз ҳам борларини беришди. Сўнги 15 дақиқаликни ҳисобга олмаганда дуранг адолатли.

Футбол югуришдан иборат. Ҳозирги замонавий футболда туриб футбол ўйнаб бўлмайди. Бугунги кунда футболда биринчи ўринда турадиган нарса бу югуриш. Техника, фикрлаш ва бошқа нарсалар иккинчи, учинчи даражада. Ҳақиқтатдан ҳам ротатция ҳар бир ўйинда амалга оширмоқдамиз. Элгужа Григалашвили, Дилшод Жўраев жароҳат сабаб ёрдам бера олишмади. Сайдуллога рақобат сифатида Мурод Тошматовни ҳам ўйнатяпман. Бу биринчи маротаба эмас. Жамоада дарвозабонлардан ташқари яна 20та футболчи бор. Мавсум ҳали узоқ. Шунинг учун майдонга чиққан ҳар бир футболчи ўзини ҳиссасини қўшиши керак.



Хожимат Эркинов бизга "Пахтакор"дан ижара асосида ўтган. Бугун ўз жамоасига қарши тўп тепди. Ёш бўлишига қарамасдан иқтидорли ва маҳоратли футболчи. Элгужани ўрнига бошланғич таркибдан жой олди. Ўзидан ёмон таассурот қолдирмаяпти. Биринчи турда ҳам, "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам захирадан майдонга тушиб кучайтирди. Ўсишдан тўхтаб қолиши керак эмас. Келажаги бор.

Биринчи голни ўтказиб юборганидан кейин футболчилар ўзига келгунича иккинчи голни ўтказиб бордик. Бу борада кўрсатмалар бердим. Дарвозамизга ёпишмасликка, иложи борича тўпни узоқроқда ушлашга ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиргандим. Ҳисобни ушлаб қолишни ўйладик. Истаймизми йўқми бунда хатолар келиб чиқади. "Пахтакор"ни "Сурхон" билан ўйинини кўриб ўрганиб чиққанимизда ҳам бир дақиқа ичида иккита гол уришганини кўргандик. Бу ҳам футболнинг бир қисми",- дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика