"Реал"га янги бош мураббий тайинланди
12 янв 22:34
Новости
Хаби Алонсо билан хайрлашган "қироллик клуби" кўпчилик кутганидек четдан мураббий қидириб ўтирмади. Жамоанинг собиқ ҳимоячиси ва шу вақтгача "Кастилья" жамоасини бошқариб келаётган Альваро Арбелоа асосий жамоа бошқарувини ўз қўлига олди.
Клуб раҳбарияти Арбелоага тўлиқ ишонч билдирди ва у Хаби Алонсонинг ўрнини зудлик билан эгаллади. Альваро клуб тизимини ичидан жуда яхши билиши ва Флорентино Переснинг севимли кадрларидан бири эканлиги унинг фойдасига ишлади.
Арбелоа 2025 йилнинг июнь ойидан буён "Кастилья"ни бошқариб келаётган эди. У мураббийлик фаолиятини 2020 йилда "Реал" академиясида бошлаган. 2020-2021 йилги мавсумда "Инфантиль А" жамоаси билан лига чемпиони бўлган бўлса, кейинчалик "Кадет А" ва "Хувениль А" жамоаларини бошқарди. Хусусан, унинг бошқарувидаги "Хувениль А" 2022-2023 йилги мавсумда "требл" қайд этди (Лига, Испания Кубоги ва Чемпионлар кубоги), шунингдек, 2024-2025 йилги мавсумда ҳам лигада зафар қучди.
Футболчи сифатида Арбелоа "Реал" тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бирининг иштирокчиси ҳисобланади. У 2009 йилдан 2016 йилгача қироллик клуби шарафини ҳимоя қилиб, 238 та расмий ўйинда майдонга тушган. Ушбу давр мобайнида у 8 та совринни қўлга киритди: 2 та Чемпионлар Лигаси, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Европа Суперкубоги, Ла Лига, 2 та Испания Кубоги ва Испания Суперкубоги.
Испания терма жамоаси сафида эса Арбелоа 2010 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда икки карра Европа чемпиони (2008 ва 2012) бўлган. У терма жамоа либосида жами 56 та ўйин ўтказган.

Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии