Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"
16 дек 2025 18:12
Новости
Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"
Шундай қилиб, "Бухоро" Суперлигада қоладиган бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз...
- Барча бухоролик мухлисларни жамоа Суперлигада қолгани билан табриклайман. Бунинг учун биз қийин йўлни босиб ўтдик. Нукусга битта коллектив бўлиб келдик ва мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Кичик ҳисобда зафар қучдик ва энг муҳими, ўз олдимиздаги вазифани уддаладик.
- "Бухоро" деярли бутун ўйинни назорат қилди. Бу учрашувга тайёргарлик қандай олиб борилди?
- Психологик томондан катта босим бор эди ва, аввало, шу босимни енгиб ўтишимиз лозим эди. Тайёргарликни эса одатдагидек олиб бордик. Машғулотда алоҳида ишганимиз йўқ, фақат масумнинг энг охирги ўйини бўлгани учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Мавсум давомида бир қанча ўйинлар ўтказдик. Ғалабали, шу билан бирга қийин ўйинлар ҳам кўп бўлди. Ушбу мавсум учун барчага раҳмат айтаман.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии
Эрматовга рахмат! Нималардир килиб бухорони олиб колди...
Билагон "дахо"лар хатто узини командасини урнини хам билишмас экан:))))
Арал тугридан-тугри чикиши керак эди... Арални базур ютди бир бало килиб. Зур булганда 3-4 та гол урардида. Машъал билан уйинда хакамлар Бухоро фойдасига ишлади!