RU

Последние новости

19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  1 19:20Суперлига. "Қизилқум" — "Навбаҳор" 1:3 (матнли трансляция)  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0 18:59Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."  0 18:34Моуринью яна Роналду билан бирга ишлаши мумкин  0 18:08ПРО-Лига. Расман — "Шўртан" плей-оффнинг иккинчи иштирокчиси!   2 18:05Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлди  40 17:43Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор": Асосий таркиблар маълум  2 17:09ПРО-Лига. 5 та гол урилган ўйинда "Бухоро" "Арал"дан устун келди  2 16:49ПСЖ янги машғулот марказини очди  0 15:32Жорж Микаутадзе фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 15:01"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 14:40Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"  16 14:27ПРО-Лига. "Бухоро" - "Арал": Асосий таркиблар маълум!  0

Андрей Шипилов: "Даҳо эмасман" Новости

Андрей Шипилов: "Даҳо эмасман"

"Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов "Локомотив"га (3:0) қарши ўйиндаги ғалабадан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

- 4-турни якунлаб бўлдик. Менга қадар деярли барча мураббийлар дунёдаги ҳолат ҳақида гапириб бўлишди. Шу боисдан уларнинг гапларини такрорлаб ўтирмайман ва фақатгина футбол ҳақида гапираман. Ҳа, ўйинга қадар бизда жамоавий тонус йўқ эди, анча вақтдан буён футбол ўйнамагандик. Шу сабабдан рақибларнинг ўйинини ҳам, ўзимизнинг ўйинимизни ҳам олдиндан тахмин қилиб бўлмасди. 3:0дан кейин исталганча гапириш мумкин: режамиз иш берди, биз уни бажардик, буни бажардик... 

Айтишим мумкинки, омадимиз келди. Ҳозир йигитларга "Локомотив" майдонидаги илк ғалаба бўлганини айтиб ўтдим. Умуман олганда, биз ўз ишимизни қилишда давом этяпмиз. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, "Локомотив" тўпга кўпроқ эгалик қилди. 35-дақиқалардан кейин эса ортга бироз "ётишга" мажбур бўлдик. Шунчаки, жамоа ҳали етарлича куч тўплай олмагани кўринди. Иккинчи бўлимда эса... Келинг, икки ўзгаришнинг ортидан икки гол бўлгани сабабли ўзимни даҳога тенглаштирмайман. 

Бу режа доирасидаги ўзгариш эди. Футболчиларимнинг катта қисми 90 дақиқалик футболга тайёр эмаслиги кўриниб турганди. Шунчаки, чарчаган футболчиларни ўзгартиргандим, кейин эса омад кулиб боқди. Шундай ажойиб стадионда ўйнаш жуда ёқимли. Ҳаво ҳам унчалик иссиқ бўлмади. Фақатгина узоқ муддат давомида футболдан дам олганимиз бизга халақит қилаётганди. Аммо барибир соғлиқ биринчи ўринда, спортни эса кейинги поғонага қўяман.

- Карантиндан кейинги футбол сизда қандай таассурот қолдирмоқда?
- Бизда футбол томоша қилиш учун 2 кун вақтимиз бор эди. Менга "Қизилқум" - АГМК учрашуви жуда ҳам ёқди. Футболчиларга кўрсатиш учун ушбу ўйиннинг бир қисмини кесиб олдим ҳам. Шунингдек, кеча "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Футболчиларга қойил қолдим, улар ўз мураббийи айтганини тўлиқ бажарди, аслида улар ҳам кўп машғулот қилишмаганди, шу боисдан муаммолар бўлиши мумкин эди. Мана шу икки ўйинни кўриб, ҳақиқатдан ҳам завқ олдим. 

"Сўғдиёна" футболчилари мисолида мен ўз касбини севган инсонларни кўрдим. Кеча "Пахтакор" бош мураббийи яна 5 турдан кейин кўп нарсалар ойдинлашишини, жароҳатларни, ким қандай тайёргарликга эга бўлишини айтганди. Мана энди бир тур ўйнадик. Яна тўрт турдан кейин барча жамоалар яхши ҳолатга кириб олишига ишонаман. Тақвим ҳам оғир тузилмаган. Стадион ҳам, умуман олганда, барчаси яхши эди. "Локомотив"га келганимда доимо шуни айтиб ўтаман.

- "Локомотив" билан ўтган мавсумдаги 2 ўйинда ҳам дуранг қайд этилганди, ушбу мавсумда эса ғалаба.
- Шундай футбол муҳити бор: "Локомотив"да, "Насаф" стадионларида ўйнаш осон, чунки стадионлари яхши. Шунингдек, "Навбаҳор"да ҳам шундай. Тўғри, ҳозир мухлислар футбол кўргани стадионга кела олишмаяпти. Бироз муддатдан кейин уларга ҳам рухсат беришларига умид қиламан. "Локомотив" стадионида кўплаб катта ўйинлар бўлган, жамоа ОЧЛда кучли жамоаларга қарши ўйнаган. Бемалол айта оламанки, "Локомотив" таркибининг камида 7-8 нафар футболчиси юқори савияда, деярли бутун бир таркиб Ўзбекистондан ташқарида халқаро ўйинларда қатнашган. Биз ҳам турнир жадвалида баландларга чиқишни истаймиз.

- 5 ўзгариш - сизнингча устунликми?
- Ҳа. Ҳозирги ҳолатда шунга рухсат беришганига жуда хурсанд бўлдим.



Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика